​​2024 йил июнь тарихдаги энг иссиқ ой бўлди, дея маълум қилди Европа Иттифоқи иқлим ўзгаришини мониторинг қилиш хизмати. Олимлар фикрича, йил ҳам кузатув тарихида энг иссиқ дейиляпти. Қолаверса, кетма-кет 12 ойдирки, Ерда ҳарорат саноатлашув давридан олдинги ўртача ҳароратдан 1,5 даража исияпти. “Бу Париж битими белгилаган чегарага яқинлашаётганимиз ҳақидагикескин огоҳлантиришдир”, дейилган хабарда.

***

Киев мэри бугун Россия сўнгги икки йил ичида энг жиддий ҳужумини амалга оширганини билдирди. Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам ижтимоий тармоқ саҳифасида Киев, Днепр, Кривой Рог, Славянск, Краматорск шаҳарлари 40 зиёд турли тоифадаги кучли ракета ҳужумига учраганини маълум қилди. Камида 20 нафар инсон ҳалок бўлган, 50 киши жароҳат олган. 

***

Москванинг анъанавий яқин ҳамкорлари – Марказий Осиё мамлакатлари Украинада уруш бошлангандан кейин Пекин билан анча яқинлашди, деб ёзди “South China Morning Post” нашри яқинда ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг ШҲТ саммитига амалга оширган ташрифини кузатиб борган экспертларга таяниб.

– Марказий Осиё мамлакатлари уруш ва Ғарб мамлакатлари жорий этган иккиламчи санкция таъсирини ҳис этди, – дейилади мақолада. – Бундай шароитда Москва билан анъанавий алоқа сақлаб турилганига қарамай, Хитой билан ҳамкорликни янада чуқурлаштирилиши табиий. Минтақа ташқи сиёсатни диверсифицикация қилиш, глобал сиёсий бўҳрон зарарини камайтиришга интилмоқда. Натижада Хитойга яқинлашув стратегиянинг замонавий халқаро сиёсий майдондаги таҳдидларга жавоб берадиган муҳим жиҳат бўлиб бормоқда.

***

Қозоғистонда халқаро “Бірлестік-2024” ўқув-машқи бошланди. Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари Манғистау вилоятида ўқув-ҳарбий вазифани бажаришга киришди. 8-17 июль кунлари ҳарбий контингентлар қуролли можароларни тўхтатиш шиори остида биргаликда амалиёт ўтказади. Машғулотларга тахминан 4 000 ҳарбий, 700 дан зиёд техника воситаси жалб қилинган.

***

Хитой ҳозирги харажат кўлами ва ривожланиш суръатини сақлаб қолса, уч-тўрт йилдан кейин термоядровий синтез имконияти бўйича АҚШ ва Европани қувиб ўтади, деб ёзди Американинг “Wall Street Journal” газетаси олимлар хулосасига таяниб.

Таъкидланишича, америкалик амалдорлар ва мутахассислар АҚШ етакчилиги қўлдан кетишидан чуқур хавотиргатушмоқда.

***

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қимор ва лотерея фаолиятига доир қонунни имзолади. Ҳужжат давлат хизматчиси, ҳарбий ва махсус орган ходими қимор ўйинида иштирок этишини тақиқлайди, дейилган мамлакат раҳбари матбуот хизмати тарқатган хабарда. Тартибни бузган ходимлар ишдан бўшатилади.

***

НАТО Россиядан ҳимояланиши учун 50 та янги бригада ташкил қилиши керак, деб ёзди “Reuters” тегишли манбаларга таяниб. Маълумотга кўра, ҳар бир бригада 3 000-7 000 ҳарбий хизматчидан иборат бўлади.

Агентликнинг изоҳ беришича, Альянс етакчилари Вашингтон саммитида янги режа тўғрисида маълумотга эга бўлади.

***

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Россия – Украина зиддиятини ҳал қилиш масаласида дастлаб Киев, сўнг Москвага борди. Куни кеча Пекинда ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказган Орбан энди Вашингтонга йўл олади.

“Кейинги бекат – Вашингтон”, – деди у Хитойдан қайтаётганида.

АҚШга ташриф дастури ҳозирча номаълум.

***

Филиппин ва Япония мудофаа бўйича келишув имзолади. Ушбу ҳужжат икки мамлакатга қўшма ўқув машқи ўтказилаётганда ва гуманитар амалиёт бажарилаётганда қўшинни бир-бири ҳудудига жойлаштиришни назарда тутади.

Филиппиннинг GMA ахборот агентлиги ёзишича, келишув ушбу мамлакат Сенати ва Япония Миллий қонунчилик мажлиси томонидан ратификация қилингандан кейин кучга киради.

Токио Буюк Британия ва Австралия билан ҳам худди шундай ҳужжат имзолаган. Ўз навбатида, Филиппин АҚШ ва Австралия билан айни мазмундаги келишувга эришган, Франция билан битим имзолашни режалаштирган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда