Эронда президент сайловининг иккинчи босқичи бошланди

Эрон Ислом Республикасида бу гал мамлакат фуқаролари икки номзодга – биринчи босқичда етакчилик қилган ислоҳотчи Масъуд Пазашкиён ва консерватив қанот вакили Саид Жалилийга овоз бериши керак.

Дастлабки рақобатда зарур 50 фоиздан кўп овозни ҳеч бир номзод тўплай олмади. Шу сабабли энг кўп овоз олган икки даъвогар курашни давом эттирмоқда.

Ушбу мамлакатда Президент Олий раҳбардан кейинги иккинчи шахс ҳисобланади. Давлатни ривожлантириш дастурини амалга оширади, ташқи сиёсатни олиб боради.

Кеча Британияда парламент сайлови бўлиб ўтди

70 фоиз овоз ҳисоблаб чиқилгач, лейбористлар партияси энг кўп овоз олгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Sky News телеканали сайлов комиссияси маълумотига таяниб хабар берди.

72 ўринга эга консерваторлар иккинчи, либерал демократлар учинчи ўринни эгаллади. 60 ёшли сиёсатчи “Reform UK” партияси етакчиси Найжел Фараж ҳам ниҳоят, еттинчи уринишдан кейин муваффақиятга эришди.

Аввал “Brexit” партияси сифатида танилган бу гуруҳ янги парламентда 13 овозга эга бўлади.

Бразилиянинг собиқ раҳбари давлат мулкини ўзлаштиришда айбланди

Полиция собиқ Президент Жаир Болсонаруга нисбатан давлат мулкини ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш, жиноий тил бириктириш, пул ювиш бўйича айблов илгари сурди, деб ёзди G1 янгиликлар портали.

Гумонланувчи айбловни қатъий рад этмоқда.

Хакерлар OpenAI компанияси маълумотини ўғирлади

Хакерлар OpenAI компаниясига қарашли ChatGPT чат-ботини яратганларнинг ички ёзишмаси билан танишишга муваффақ бўлди. Шу тариқа сунъий интеллект яратиш технологиясини ишлаб чиқишга оид маълумот ўғирланган, деб ёзди “New York Times газетаси тегишли манбаларга таяниб.

2023 йил ҳам ушбу корхона ходимлари ўзларининг энг янги технологияларини муҳокама қилган онлайн-форум бузиб кирилган эди.

ChatGPT 2022 йил ноябрда ишга тушиб, бир ҳафтада бир миллион обуначини тўплагандан кейин машҳур бўлиб кетди. 2015 йил OpenAI асосчиларидан бири  миллиардер Илон Маск ушбу стартап билан алоқани бутунлай узган.

Украина – ХВЖнинг энг йирик қарздорларидан бири

Украина Халқаро валюта жамғармасидан 13,8 миллиард доллар кредит траншини олгач, ушбу молия институтидан қарздорлик бўйича иккинчи йирик мамлакатга айланди, дейилган ташкилот тарқатган маълумотда.

ХВЖ раҳбарияти жума куни ушбу мамлакатга молиявий ёрдам дастурини қайта кўриб чиқди ва Киевга 2,2 миллиард доллар миқдорида янги ёрдам транши ажратди.

28 июнга қадар Украина ХВЖдан қарзини 11,6 миллиард долларга етказиб, йирик қарздор сифатида учинчи ўринга чиққанди. Мазкур молия институтидан энг кўп қарз олган мамлакатлар рўйхатида Миср 13,6 миллиард доллар билан учинчи ўринга тушди. Рўйхатни 2018 йил 57 миллиард доллар олган Аргентина бошқармоқда.

НАТО Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари билан

ҳамкорликни кенгайтиради

НАТО келаси ҳафта Япония, Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Корея билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича илк қўшма ҳужжат тайёрлашни режалаштирмоқда, деб ёзди “Nikkei Asia нашри.

“Ҳужжат НАТО ва ушбу тўрт мамлакат ҳамкорлиги доирасини белгилайди, янги таҳдид, жумладан кибер ҳужум, ёлғон хабар хавфига қарши бирга курашишни назарда тутади”,  дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ҳужжатда “IP4” тарзида ифодаланган тўрт мамлакат НАТО кибер ўқув машқларида иштирок этади.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда