Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити кунлари Остона кўчаларида хавфсизликни таъминлаш чораси кескин кучайтирилди.

Шаҳар кўчаларига зирҳли автомобиллар қўйилди, марказда полициячилар навбатчилик қилмоқда. Йўлларнинг бир қисми кортежлар ҳаракати туфайли тўсиб қўйилган.

***

АҚШ ва Хитой бир-бири билан низолашмаслиги керак, Вашингтон ва Пекин бирга савдо қилса, янада яхши, деди таниқли америкалик инвестор Жим Рожерс “РИА Новости”га берган интервьюсида.

Рожерснинг фикрича, сиёсатчилар сайловчидан кўпроқ овоз олиш умидида бошқа мамлакатларни айблашни яхши кўришади.

***

Байденнинг Трамп билан бўлиб ўтган телебаҳсдаги муваффақиятсизлиги хавотирга солаётганига қарамай, демократ губернаторлар амалдаги Президентни  қўллаб-қувватлашга ваъда берди, дея баёнот берди Мэриленд штати раҳбари Уэс Мур.

***

Марказий Осиёда барқарорлик ва иқтисодий тараққиёт – Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар хавфсизлиги ва форовонлиги кафолатидир, деди Бош котиб Чжан Мин.

“Казинформ” агентлигига берган интервьюсида у жумладан, шундай деган:

– Биз Марказий Осиё мамлакатларидан ривожини фаол қўллаб-қувватлашни, ташкилотга аъзо бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик ва ўзаро алмашинувни мустаҳкамлашни кутиб қоламиз.

***

Британия парламенти ялпи сайловида овоз бериш бошланди. Тадбир якуни бўйича мухолифат – Лейбористлар партияси 14 йил ичида илк бор мамлакат ҳукумати тепасига келиши эҳтимоли яқин.

Аҳоли 650 нафар депутатни сайлаши керак. Энг кўп курсини эгаллаган партия етакчиси Бош вазир бўлади ва Британия ҳукуматини бошқаради.

Дастлабки натижа эртага тонгда маълум қилинади.

***

Хитой томони Озарбайжон таклиф этаётган тинчлик режасини қатъий қўллаб-қувватлайди, дейилган Остонада қабул қилинган “Озарбайжон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация”да.

***

Венесуэла ва АҚШ ҳукумати вакиллари ўртасида кечган виртуал учрашувда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва муносабатни яхшилаш учун мулоқотни ҳурмат асосида, мақсадли тарзда давом эттиришга келишиб олишди. Бинобарин, мулоқот аввал Қатарда келишиб олинган мавзулар доирасида чекланиши керак, дея баёнот берди Венесуэла томонидан музокара олиб борган гуруҳ вакили, парламент спикери Хорхе Родригес.

***

Боливиядаги давлат тўнтаришига уриниш билан боғлиқ воқеага АҚШнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, Қўшма Штатлар бу ҳаракатни қоралайди, деди Оқ уй расмий вакили Карин Жан-Пьер.

26 июнда генерал Хуан Сунига раҳбарлигида бир гуруҳ ҳарбийлар пойтахт Ла-Пасдаги Президент саройи жойлашган Мурильо майдонини тўсиб қўйган. Улар мамлакатда демократия ва эркинликни тиклаш ҳамда сиёсий маҳбусларни озод қилишни талаб қилган. Шундан кейин давлат раҳбари Луис Арсе янги ҳарбий қўмондонни тайинлади. У ўз навбатида, исёнчиларга майдонни тарк этишни буюрди. Хуан Сунига эса ҳибсга олинди.

***

Владимир Путин ва Режеп Таййип Эрдоған учрашувида Украина мавзуси муҳокама қилинган, бироқ Туркия етакчиси музокарада воситачи бўла олмайди, деб баёнот берди РФ Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Путин ва Эрдоған ШҲТнинг Қозоғистонда бўлиб ўтган олий даражадаги саммити доирасида музокара ўтказган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда