Европа тикланиш ва тараққиёт банки хулосасига кўра, Қозоғистон иқтисодиёти 2024 йил бир муддат секинлашганига қарамай, 2025 йилда 5,5 фоиз ўсади, деб ёзди “Kazinform” агентлиги.

Банкнинг “Минтақавий иқтисодий истиқбол” номли ҳисоботида таъкидланишича, 2024 йил Марказий Осиё иқтисодиётида ривожланиш сусайиб, 5,4 фоизгача тушиши мумкин. 2025 йил эса ўсиш 5,9 фоизгача тикланади. Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 2024 йил 6,5 фоиз, 2025 йил 6,0 фоизни ташкил этади.

***

Куни кеча суиқасдни бошидан ўтказган Словакия Бош вазири Роберт Фицони яна бир жарроҳлик амалиёти кутмоқда, деб хабар тарқатди “Pravda” нашри.

 Қорин қисмидан қон кетиши тўхтатилган, бироқ сон буғимида жарроҳлик амалиёти ўтказиш керак  дейилган хабарда.

***

ХХР ташқи ишлар вазири Ван И 18-21 май кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этади ҳамда Қозоғистон ва Тожикистонга расмий ташриф билан боради, деди ХХР ТИВ расмий вакили Ван Вэньбинь брифингда.

***

Сербия полицияси Президент Александ Вучичга таҳдид қилган  шахсни қўлга олди, деб баёнот берди мамлакат ички ишлар вазири.

Вучичнинг ўзи ҳам ўзига ва оила аъзоларига нисбатан ижтимоий тармоқ орқали мунтазам равишда таҳдидли ҳақорат келаётганини бир неча марта айтган.

***

Хитой дунёда биринчи бўлиб дрон ташишга ихтисослашган кема қурди, деб ёзди “Naval News” портали.

Янцзи дарёси ўзанида янги авиа ташувчи пайдо бўлди,  дейилган хабарда.  Бу Хитойнинг аввал маълум қилинмаган тўртинчи кемаси.

***

Канадада ўрмон ёнғини майдони бир кунда икки баробар кенгайиб, 21 000 гектарга етди. Сешанба куни бу рақам 10 000 эди. Айни пайт аланга Вуд Баффало маъмурий аҳоли манзилига, жумладан Форт-Макмюррей шаҳрига  жуда яқин келиб қолган. Мазкур ҳудуд 2016 йил ҳам ёнғиндан мислсиз талофат кўрган эди.

***

Лоуренс Вон Сингапурнинг янги Бош вазири бўлди. Чоршанба куни у мамлакат Президенти расмий қароргоҳида қасамёд қилди.

Лоуренс Вон 2004 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келган Ли Сянь Лун ўрнини эгаллади, деб ёзган “The Straits Times” нашри.

***

Қозоғистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айирбошлаш ўтган йил 7,7 миллиард долларни ташкил этди, деб ёзди “Kazinform” агентлиги.

Мамлакат савдо вазирлиги маълум қилишича, савдо айланмасини яқин 5-10 йил ичида Ўзбекистон билан 10 миллиард долларга, Қирғизистон ва Тожикистон билан 2 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

***

Қирғизистоннинг олтин-валюта захираси қиймати мамлакат тарихида энг юқори кўрсаткичга чиқиб, 3 миллиард 625 миллион долларга етди. Бу ҳақда мамлакат Миллий банки раиси Кубаничбек Боконтаев “Кабар” агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтган.

МБ ихтиёрида 2024 йил апрель ҳолатида сақланаётган олтин миқдори тахминан 52 тонна атрофида экани маълум қилинган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда