РФ Вазирлар Маҳкамасида кадрлар ўзгариши амалга оширилди:

Сергей Шойгу мудофаа вазири лавозимидан озод этилди ва тегишли фармон билан Хавфсизлик Кенгаши котиби этиб тайинланди. Президент Путин ҳарбий соҳа раҳбарлигининг бўшаган ўрнига Андрей Белоусов номзодини  таклиф этган.

Яна бир фармонга мувофиқ, Николай Патрушев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ХК котиблигидан кетди. ФВВ, ИИВ, Адлия вазирлиги ва бошқа куч ишлатар тузилмалар раҳбарлари ўз жойида қолган. Лавров ҳам мамлакат ТИВ раҳбарлигига қайта сайланди.

***

Сентябрда Қорабоғда илк университет очиш режалаштирилди. Бу ҳақда Озарбайжон фан ва таълим вазири Эмин Амруллаев журналистларга маълум қилди. Таъкидланишича, Ханкенди шаҳрида жойлашадиган ўқув даргоҳининг қабул режаси аллақачон тасдиқланган. Университетда 1 200 талаба бепул таълим олади.

***

Сўнгги тўрт ой Нигерияда Ласса безгагидан 156 киши вафот этди, дейилган “Анадолу” хабарида.

Касалликларни назорат қилиш маркази (NCDC)дан маълум қилинишича, ўлимга олиб келувчи хасталик мамлакатнинг 28 штати ҳамда пойтахт Абужада тарқалган.

1 январдан 28 апрелгача Африка мамлакатларида ушбу хавфли офат юқиши билан боғлиқ 857 ҳолат аниқланди.

Ласса безгаги Нигерияда 1969 йил пайдо бўлган.

***

АҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп, агар бўлажак сайловда ғалаба қозонса, мамлакат НАТОдан чиқмаган тақдирда ҳам, тузилмани кучсизлантириши мумкин. Атлантика кенгаши эксперти Ханс Биннендийк, Ричард Хукер ва Александр Вершбоу “Foreign Affairs” журналида чоп этган мақоласида шундай деган.

– Ташкилотни молиялаштириш тўхтатиб қўйилиши, Америка аскарлари ва ҳарбий бошлиқлари Европадан чақириб олиниши, Шимолий Атлантика альянси кенгашида қабул қилинган қарорларга тўсиқ қўйилиши билан Трамп НАТОни кучсизлантиради, – дейишяпти экспертлар.

***

Афғонистоннинг Бағлон, Таҳор, Бадахшон ва Гор музофотларида қўққисдан ёққан кучли ёмғир ва сув тошқини қурбонлари сони 330 кишига етди, деб ёзган “Синьхуа” агентлиги. Жаҳон озиқ-овқат дастури бўлими баёнот беришича, шанба куни Бағлонда 300 киши ҳаётдан кўз юмган, 1000 дан зиёд турар-жой вайрон бўлган.

***

ЕИ мамлакатлари Украинага келгусида ҳам ҳарбий ёрдамни давом эттириш учун мудофаа саноатини қисман ҳарбий йўлга солишни ва ушбу тамойилни барча ҳарбий-саноат мужмуасига қўллаш ниятида, дея баёнот берди ички бозор бўйича еврокомиссар Тьерри Бретон BFMTV телеканали эфирида чиқиш қилиб.

– Биз Украинага қурол ва ҳарбий техника етказиб беришни сезиларли равишда оширишга қарор қилдик, – деди у. – Кўп миқдордаги қурол-яроқ, жумладан “Patriot” ҳаво мудофааси тизими Украинага қўшни мамлакатларга жойлаштирилган.

***

10-11 май кунлари Олмаотада бўлиб ўтган Арманистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари музокараси конструктив муҳитда кечди, деб баёнот берди Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян матбуот анжуманида.

***

Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон “Sveriges Radio” эфирида чиқиш қилиб, ҳарбий даврда қироллик ҳудудида ядро қуроли жойлаштирилиши эҳтимоли истисно этилмайди, деди. Аввалроқ у тинчлик даврида бундай қурол мамлакат базаларида бўлмайди, деганди.

Июнь ойида мамлакат парламенти тез орада АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши масаласи кўриб чиқилади. Режага кўра, америкалик ҳарбийлар Швециядаги 17 ҳарбий объектга киришига рухсат берилиши назарда тутилган.

***

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар миграция идоралари раҳбарлари кенгашининг  28-мажлиси 28 май куни Душанбеда бўлиб ўтади, деб ёзган “Ховар” агентлиги.

Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркманистон, Ўзбекистон, МДҲ Ижроия қўмитаси, иштирокчи давлатлар Парламентлараро ассамблеяси ва Касаба уюшмалар бош конфедерацияси вакиллари иштирок этади.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда