Буюк Британия ташқи ишлар бўйича давлат котиби Лорд Дэвид Кэмерон Тожикистонга келди, деб хабар тарқатди “Ховар” агентлиги мамлакат ТИВ маълумотига таяниб.

Ташриф давомида Кэмерон Президент Эмомали Раҳмон қабулида бўлади, ташқи ишлар вазири билан учрашади. Музокара чоғи томонлар ўзаро муносабатдаги жорий вазият ҳамда келгуси ҳамкорлик истиқболи, шунингдек, минтақавий муаммолар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши кутиляпти.

***

ГФР канцлери Олаф Шольц Ганновер ярмаркаси очилишида сўзга чиқиб, жумладан, шундай деди:

– Қазиб олинадиган ёнилғи даври ниҳоясига етаётгани барчамизга ойдек равшан. Бу саноат жараёни ўзгараётганини билдиради.

***

Япония ҳозирги кунгача Украинага 12 миллиард долларга тенг ёрдам ажратди, – деди ҳукумат бош котиби Ёсимаса Хаяси журналистлар билан учрашувда.

– Биз Украинада адолатли ва доимий тинчлик ўрнатилиши учун энг аввало АҚШ ва G7 мамлакатлари, шунингдек шерик давлатлар билан ҳамжиҳат ҳаракат қилишда давом этамиз, – деган мулозим.

***

Фаластин тезкор хизмати томонидан Ғазо сектори Хон-Юнис шаҳридаги “Носир” тиббиёт мажмуаси ҳудудида 180 киши оммавий равишда кўмилгани аниқланди, деб хабар тарқатди “Al Jazeera” телеканали.

***

Хитой тинчликни ҳурмат қилади, ҳеч бир мамлакат билан совуқ ёки қайноқ урушга киришиш ниятида эмас, шу билан бирга суверенитети бузилишини ҳам истамайди, дея баёнот берди ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Чжан Юся.

– Хитойнинг ҳудудий суверенитети камситилмаслиги керак, мамлакатнинг туб манфаати баҳсга сабаб бўлмаслиги керак, – деди у Тинч океани ғарбий қисми ҳарбий-денгиз кучлари XIX симпозиуми мажлисида сўзга чиқиб.

***

Қорабоғдан олиб чиқилган Россия қўшинлари Украинага ташланиши мумкин, деди “Bild” нашри ҳарбий таҳлилчилари. Таъкидланишича, хавотир шундан иборатки, ўнлаб янги БТР-82А техникаси билан таъминланган ушбу контингент Украинага жўнатилиши мумкин.

***

Сурия Президенти Башар Асад: “Ҳозирги замон сиёсатчилари стратегик фикр юритмайди, улар олдиларида турган жорий вазифани ҳал қилмоқда, бироқ сўзи учун жавоб бермайди. Мулоқот қилишим мумкин бўлган бирор сиёсатчи йўқ!”

***

Қозоғистоннинг шимолий ва ғарбий минтақалари сув тошқинидан зарар кўраётган бир пайтда жанубда табиий ёнғин бошланди. Олмаота вилоятида ёнаётган қамишзор ва қуриб қолган шох-шабба ҳудуди қарийб 20 гектарга етди. “Tengri.news” ёзишича, офат бошланган жойлар ботқоқ бўлгани ҳамда кучли шамол эсаётгани боис ёнғинни бартараф қилиш қийин бўляпти.

***

Германия ҳукумати жорий йил I чоракда 5,2 миллиард долларлик қурол экспортига рухсат берди, умумий миқдорнинг 74 фоизи Украина ҳиссасига тўғри келади, дейилади Молия вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарда.

– Украина немис қуролининг асосий харидори бўлиб қолмоқда, – дейди вазирликнинг иқтисодиёт ва иқлимни ҳимоя қилиш бўйича давлат котиби Свен Гигольд.

Маълумотда келтирилишича, ГФР қурол экспорти қиймати 2023 йилдаги 2,4 миллиард евро билан солиштирганда икки баробар ошган.

С.Раҳимов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда