Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкалини кучли чақмоқ урди, объектга зарар етмади, дея маълум қилди шаҳар боғлари бошқаруви хизмати матбуот маркази.

– Ҳайкалга яшин бир йилда жуда кўп бор урилади, – дейилган ахборотда. –  Объект 4 сим билан ерга уланган, шу боис зарар кўрмайди.

Кучли жала пайти чақмоқ ҳайкалнинг энг юқори қисмига тушган.

– Ҳатто, яшин чоғи одамлар ҳайкал тепасида турса ҳам, уларга ҳеч нарса қилмасди, – дея қўшимча қилинган хабарда.

***

Ғазода гуманитар ёрдам тарқатаётган ходимларга ҳужум ҳарбий жиноят ҳисобланади, деб баёнот берди Женевада уюштирилган брифингда БМТ инсон ҳуқуқи бўйича олий комисари бошқармаси вакили Женеми Лоуренс.

Унинг эслатишича, Исроил зарбаси оқибатида жорий ҳафта “World Central Kitchen” ташкилотининг етти нафар ходими гуманитар ёрдам тарқатаётганда ҳалок бўлган. Умуман, зиддият ҳудудида 7 октябрдан бугунгача қарийб 200 гуманитар ходим ва 180 нафар БМТ ишчиси ҳалок бўлган.

***

Туркия ҳуқуқ-тартибот посбонлари Исроил разведкасига алоқадорликда гумонланган саккиз кишини ушлади, деди ички ишлар вазири Али Эрлиқоя.

Қўлга олинганларнинг икки нафари қамоққа олинган, қолган олти кишига суд назорати белгиланган.

***

Инсон ҳуқуқи бўйича БМТ кенгашининг кўпчилик аъзолари Исроилга қурол ва иккиламчи мақсадда ишлатиладиган маҳсулотлар сотишга чек қўйиш талаб қилинган резолюция қабул қилди.

Кенгашга аъзо 47 давлатдан 28 таси лойиҳани қўллаб-қувватлаган, 13 таси қарши чиққан, 6 таси бетараф қолган.

***

Япония Бош вазири Фумио Кисида 11 апрель куни АҚШ конгрессида чиқиш қилади. Қўшма Штатлар ўзига ишончсизлик ва чарчоқ билан тўқнаш келаётганини таъкидлаган Кисида, айни шу сабабли, кун чиқар юрт дунё тартибини сақлаш учун ушбу давлат билан масъулият юкини баҳам кўриши кераклиги ҳақида сўзламоқчи.

NHK телеканали ушбу маъруза матнидан парча келтирган:

– Америка дунё тартибини авторитаризмдан ҳимоя қилиш ташвишини бир ўзи зиммасига олмаслиги керак. Япония ҳам АҚШнинг кучли иттифоқчиси ва глобал шериги сифатида масъулият юкини бирга кўтариши керак.

***

Financial Times” газетасиёзишича, Германия туб ҳарбий ислоҳот амалга оширмоқда. Бу совуқ уруш тугагандан буён амалга оширилаётган энг йирик ўзгариш бўлади ва бундесвер имкониятини оширади.

Мамлакат мудофаа вазири Борис Писториус  Берлинда НАТОнинг 75 йиллик юбелейида сўзга чиқиб, немис армиясини “бошидан оёғигача” қайта ташкил этиш бўйича ҳужжат имзолаганини эълон қилди.

– Мазкур чоралар Германия Қуролли кучларига муносабат масаласида “улкан ўзгариш”нинг бир қисми ҳисобланади, – дейилаган хабарда.

***

Украина 2 минг километрдаги нишонга зарба бера оладиган дронлар олади ва заводлар қуради, дейилади “Bild” нашри хабарида.

– Ўрта ва узоқ масофага учадиган ракета йўқлиги шароитида Украина бутунлай дронлар урушига ўтади – деб ёзган ушбу нашр. – Жорий йил ўнта дрон ишлаб чиқарувчи компания Украинага жанговар дрон етказиб беради. Улар 2500 километргача етиб боради.

Киевда фаолият юритаётган “Луч” конструкторлик бюроси янги “Сокол-300” зарбдор-разведка дронини яратди. Унинг парвоз масофаси 3300 километрни ташкил қилади, 300 килограммгача юк таший олади.

***

Ғазо сектори тўпга тутилиши анклав манзарасини тамомила ўзгартириб юборди, бутун бошли даҳалар йўқ қилинди, дея баёнот берди Инсон ҳуқуқи бўйича БМТ олий камиссарияти бошқармаси расмий вакили Женеми Лоуренс.

БМТ йўлдош маркази ҳисоботида келтирилишича, Ғазо ҳудудида тахминан 88 900 бино вайрон қилинган ёки зарар кўрган.

С.Раҳимов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда