Исроил армияси ХАМАС билан жангда 580 аскарини йўқотган.

2023 йил 7 октябрдан буён Исроил армиясида йўқотиш 580 нафардан ошди, дейилади мамлакат армияси матбуот хизмати расмий хабарида.

Сўнгги маълумотга кўра, сешанба куни Ғазо сектори шимолида исроиллик аскарлардан икки нафари ҳалок бўлган, етти нафари жиддий жароҳат олган.

Хейли сайлов олди пойгасини тарк этмайди

АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли сайлов олди пойгасидан чиқмаслиги, республикачилар партиясидан президентликка номзодини кўрсатиш учун курашни давом эттириши ҳақида баёнот берди.

“Биз охиригача курашамиз”, – деди у CNN каналига интервью берганда.

Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий ўқув машқини бошлайди

Жанубий Корея ва АҚШ “Freedom Shield” ҳарбий ўқув машини бошлайди. Бу ҳақда АҚШнинг Жанубий Кореядаги ҳарбий контигенти маълум қилган.

Машғулотда қуруқлик, денгиз, ҳаво ва кибер кенгликда, шунингдек душманнинг ядро кучларига жавоб бериш учун “космик воситалардан” фойдаланишда амалга ошириладиган ҳаракатлар кўриб чиқилади. Машқларда 10 мамлакат вакиллари ҳамда БМТ қўмондонлиги аъзолари ҳам иштирок этиши айтилган.

«Росатом» Туркияда иккинчи АЭСни қуради

Туркия Президенти томонидан РФга яна бир атом электр станцияси барпо қилиш учун янги майдон тақдим этиш бўйича “сиёсий қарор” қабул қилинди, деб хабар тарқатди “Росатом” давлат корпорацияси раҳбари Алексей Лихачёв. 

Қўшимча қилинишича, “Росатом” Туркияда учинчи АЭС қурилиши бўйича тендерда иштирок этишни ҳам истисно этмайди.

Қатар 2030 йилгача Францияга 10 миллиард евро сармоя киритади

Франция ва Қатар ўртасида 10 миллиард евролик инвестиция битими имзоланди. Ҳужжат 2030 йилгача Франция иқтисодиётига 10 миллиард евро инвестиция жалб қилинишини назарда тутади, деб ёзди AFP нашри.

Президент Эммануэль Макрон маълум қилишича, битим энергетика, ярим ўтказгич, аэрокосмик саноат, сунъий интеллект, рақамли технология, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларини қамраб олган.

Хитой ва АҚШ илмий-техниковий ҳамкорликни қайта йўлга қўяди

“Икки томон ҳозир Хитой – Америка илмий-техникавий ҳамкорлигини қайта жонлантириш бўйича музокара олиб бормоқда”, – деди Хитой ТИВ расмий вакили Мао Нин брифингда.

Ҳар беш йилда узайтириладиган мазкур битим икки томонлама муносабатни барқарорлаштириш омили ҳисобланади ва қишлоқ хўжалиги, физика, кимё, космос ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мувофиқлаштириб боради.

Бишкекда Қирғизистон – Туркия бизнес форуми бўлиб ўтди

Анжуман Қирғизистон билан Туркия ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланди. Тадбирда мамлакат иқтисодиётига Туркия инвестициясини жалб қилиш, турли тармоқларда қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда Қирғизистон маҳсулотларини Туркия бозорига йўналтириш масалалари муҳокама қилинган.

АҚШ Исроилга талаб қўйди

АҚШ Исроилга март ўртасигача Ғазо секторида Америка қуролларидан фойдаланишда инсон ҳуқуқларига амал қилиш бўйича ёзма равишда кафолат бермаса, қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилди, деб ёзди “Axios” нашри.

10 февралда Президент Жо Байден Вашингтондан қурол олаётган мамлакатлардан халқаро гуманитар ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқи тўғрисидаги қонунларга риоя қилаётганини исботлаш талаб қилинган фармонни имзолаган.

“West Oil Software” компанияси 50 ишчини бўшатди

Қозоғистонда фаолият олиб бораётган “West Oil Software” компанияси иш ташлаган 50 нафар маҳаллий ходимни ишдан бўшатди. Қайд этилишича, бу қарор “ишлаб чиқариш зарурати” туфайли қабул қилинган бўлиб, суд томонидан иш ташлаш ноқонуний, дея тан олинган хулосага асосланади.

“West Oil Software” ишчиларининг норозилиги ўтган йил 11 декабрда бошланган.

Эрон жануби-шарқида терактнинг олди олинди

 Эроннинг Систон ва Белужистон вилоятларида террор ҳаракатига уриниш бўлди. “Мохамадан туманидаги чегарадан ўтказиш манзилида икки нафар террорчи қўриқчилар машинасини портлатиш мақсадида Эрон ҳудудига ўтган”, - деб ёзди Эроннинг ISNA ахборот агентлиги.

Жангариларнинг бири йўқ қилинган, иккинчиси яширинишга муваффақ бўлган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё хабарлари қисқа сатрларда