Фарғонада ўсмирлар ўртасида J100 таснифига кирувчи халқаро турнирнинг яккалик ва жуфтлик баҳсларида ғолиблар номи аниқланди.

Қувонарлиси, халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Сабрина Омонова жуфтликлар ўртасида нейтрал теннисчи Арина Малигина билан биргаликда бош совринни қўлга киритди. Улар сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида нейтрал теннисчилар Екатерина Агуреева ҳамда Александра Малова жуфтлигини 6:4, 6:3 ҳисобида енгди.

Қизлар ўртасидаги яккалик беллашувларида эса Арина Малигина бош совринга эга чиқди.

Шунингдек, ўғил болалар орасида нейтрал теннисчи Иван Грецский яккалик учрашувларида барча рақибларини енгиб, мусобақа ғолибига айланди. Ҳиндистонлик Арнай Папаркар ва Сеҳаж Синг Павар дуэти чемпионга айланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё теннисчилари Фарғонада рақобатлашди