ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Ҳиндистон. Қутқарувчилар Мужпур шаҳрида кўприк қулаши оқибатида омон қолганларни изламоқда. Хабарларда айтилишича, бахтсиз воқеада бир неча автомобиль сувга чўкиб кетган ва камида тўққиз киши ҳалок бўлган.

Испаниялик матадор (буқа жангчиси) Мигель Перъера Памплона шаҳрида бўлиб ўтган Сан-Фермин фестивалида чиқиш қилмоқда.

АҚШ. Монтана штати Глаcер миллий боғидаги автотураргоҳ яқинида тоғ эчкиларини учратиш мумкин.

Исроилнинг Ғазо секторига ҳаво ҳужумидан сўнг фаластинликлар ўз уйи атрофида ўтиришибди.

Хитой. Атлет Шанхайдаги спорт майдончаси яқинида симли кўприкдан ўтмоқда.

Қўшма Штатларнинг Руидосо шаҳрида содир бўлган ҳалокатли тошқиндан кейинги ҳолат.

Франция. Гравелинес яқинида қирғоқ бўйлаб сузиб кетаётган қочоқ мигрантлар.

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида йигит ёмғирдан кейин сув босган кўчада мотоциклда кетмоқда.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, Япония ташқи ишлар вазири Такеши Ивая ва Филиппин ташқи ишлар вазири Тереза Лазаро Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) ташқи ишлар вазирларининг 58-йиғинида учрашув ўтказди.

Украина. Киевликлар ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш олганидан сўнг ерости метро бекатида бошпана топишмоқда.

Ўт ўчирувчи Қоҳирадаги телекоммуникация биносида чиққан ёнғинни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. 

Буюк Британия қироли Чарлз III ва Франция президенти Эммануэль Макрон Виндзор қасрига етиб келган пайт.

Греция. Афинадаги Акрополь тарихий мажмуасининг юқоридан кўриниши.

Тадқиқотчи Ребун Каё Япониянинг Ниносима оролида 1945 йилдадафн этилган атом бомбаси қурбонлари қолдиқларини изламоқда.

Исроиллик эркак Тель-Авив шаҳрида Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг деворга чизилган сурати ёнидан ўтмоқда.

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳридаги Сух-Батор майдонида маҳаллий аҳоли вакиллари Япония императори Нарухитони кутиб олиш маросимига ҳозирлик кўрмоқда.

Кения. Найроби шаҳридаги Кангеми ҳудудида юзига ниқоб таққан шахс аксилҳукумат намойишида иштирок этмоқда. 

Германиядаги Дайсбург ҳайвонот боғида дугон (денгиз сигири) барглар билан озиқланмоқда.

Тибетнинг Жиангзи Зонгшан қалъаси узра камалакнинг кўриниши.

Намойишчилар Сан-Паулуда АҚШ етакчиси Дональд Трамп Бразилия маҳсулотларига 50 фоизлик божлар жорий этганидан сўнг норозилик митинги уюштирмоқда.

Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган саммит чоғида “Hanson robotics” компанияси вакиллари одамсимон робот – “Жюл”нинг бош мия тузилишини иштирокчиларга кўрсатмоқда.

Аргентина. Буэнос-Айресдаги осмонўпар биноларнинг юқоридан кўриниши.

Белгиянинг Бокрижк кўли бўйлаб кетаётган вилосипедчи.

Франция жанубидаги Марсел шаҳрида ўрмон ёнғинидан сўнг ит вайрон бўлган машина ёнидан югуриб кетмоқда.

Сайёҳ Япониянинг Тоттори шаҳридаги музейда “Камакура: самурайлар ҳукмронлигининг юксалиши” номли қум санъати намунасини томоша қилмоқда.

Ўткир Мирзо тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё суратларда