ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Эроннинг Исроилга ракета ҳужумидан сўнг фавқулодда ёрдам ходимлари Беъер Шева шаҳридаги шикастланган машиналар олдида турибди.

Кениянинг Накуру шаҳридаги маҳаллий аҳоли вакиллари ёнаётган шиналар олдида ҳукуматга қарши норозилик намойиши уюштирмоқда.

Буюк Британиялик ҳарбийлар мамлакат мудофаа ва хавфсизлик саноати кунида ўзларининг “Jet” ускунасини намойиш қилмоқда.

Хитой. Қутқарувчилар Гуйчжоу провинцияси Ронцзян округида сув тошқинидан жабр кўрган фуқарони эвакуация қилмоқда.

Испаниянинг Барселона соҳилларида маҳаллий аҳоли байрамдан сўнг чиқиндиларни тозаламоқда.

Франциянинг Париж шаҳрида ўтаётган дизайнер Энтони Ваккареллонинг 2026 йил баҳор ёз мавсуми учун либослар коллекциясида моделлар чиқиш қилмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп Нидерландиянинг Гаага шаҳрида бўлиб ўтаётган НАТО саммитида Қўшма Штатлар мудофаа вазири Пит Хегсет ва Давлат котиби Марко Рубио билан матбуот анжуманида қатнашмоқда.

Чилининг қурғоқчил Атакама чўлида тадқиқотчилар ҳаводан намлик томчиларини ушлаш учун тўрдан фойдаланиб, ҳудудда лимон етиштиришга ҳаракат қилмоқда.

Самога парвоз қилган “SpaceX” космик кемасининг қолдиқлари Мексиканинг Матаморос ҳудудига келиб тушди.

Венеция. Каптарлар “Amazon” асосчиси Жефф Безоснинг юзи туширилган қалбаки пул қоғозлари олдида маккажўхори доналарини териб емоқда.

Голливуд актёри Том Круз Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида “F1: The Movie” филми премьерасида иштирок этмоқда.

Фаластинликлар Ғазо сектори шимолидаги Байт Лаҳиа шаҳрида ёрдам юкларини олиш учун машина устига чиқишга уринмоқда.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва унинг қизи Ким Жу Ае ўлкадаги Вонсан сайёҳлик марказининг очилиш маросимида иштирок этмоқда.

Эроннинг Теҳрон шаҳрида маҳаллий киши сулҳнинг дастлабки соатларида Исроилга қарши реклама баннери ёнидан ўтиб кетмоқда.

Греция. Ўт ўчирувчилар ва кўнгиллилар Хиос оролидаги Сикоусис қишлоғи яқинида ўрмон ёнғинини бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. 

Полиция ходимлари Гаагадаги НАТО саммити олдидан норозилик намойишида иштирок этиб, қочишга уринаётган шахсни ушлашга ҳаракат қилмоқда.

Россиянинг учувчисиз самолёти Киев шаҳридаги турар-жой биноларига келиб урилган пайт кучли портлаш содир бўлди.

Суриянинг Раққа шаҳридаги Фурот дарёсида болакай буқалар устига чиқиб, уларга сув сачратмоқда.

Мексика. Тинч океанининг жанубий қирғоғида кузатилган кучлитропик бўрондан сўнг ресторан ходими ичкаридан столларни олиб чиқмоқда.

Аёл Вашингтондаги Линколн мемориал биноси олдида турган “Lady Liberty's Mouth of America” арт инсталляциясини суратга туширмоқда.

Халқаро “Қизил Хоч” жамияти аъзоси Колумбиянинг Белло шаҳридаги кўчки ҳудудида қидирув-қутқарув ишларида қатнашмоқда.

Ўткир Мирзо тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё суратларда