Дунё чавандозлари Тошкент вилоятида жам бўлди
Тошкент вилоятидаги "Универсал Жампинг Агро" от спорти клубида от спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича жаҳон кубоги Марказий Осиё capaлаш лигасининг биринчи боскичи ҳамда Миллатлар кубоги мусобакаси бошланди.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳамда Йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада вакилларимиздан ташқари Арманистон, Беларусь, БАА, Германия, Голландия, Италия, Польша, Покистон, Қирғизистон, Россия ва Украинадан келган чавандозлар иштирок этмоқда.


Бугун "Универсал Жампинг Агро" от спорти клубида мазкур мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шообдураҳмонов сўзга чиқиб, мамлакатимизда от спорти ва йилқичиликни янада ривожлантириш, ушбу спорт тури бўйича ҳам маҳоратли спортчиларни тайёрлаш борасида самарали ишлар олиб борилаётгани, бунинг натижасида юксак иқтидорли чавандозлар камол топиб, нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётганини таъкидлади. Мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, от спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича жаҳон кубоги Марказий Осиё capaлаш лигасининг биринчи босқичи ҳамда Миллатлар кубоги мусобакаси 25 апрелга қадар давом этади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА