Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ички кўчиш муаммосини ҳал қилиш бўйича махсус маслаҳатчиси Роберт Пайпер берган маълумотга кўра, айни пайт дунё бўйлаб 76 миллион одам маҳаллий кўчманчи номини олган, яъни ички тартибда кўчирилган.

– Дунёда уй-жойи, тирикчилик воситаси ёки расмий ҳужжатидан айрилганлар 76 миллионга етди, улар ички кўчирилган фуқаролар, – деди Пайпер БМТнинг Женевадаги офисида ўтказилган матбуот анжуманида.

Қайд этилишича, табиий офат туфайли кўчирилганлар тезда уйига қайтиши мумкин, аммо Сурия ва Сомали каби давлатлардаги тўқнашувдан жабр кўрганлар кўп йил уйидан узоқда яшаяпти.

Маслаҳатчи сўнгги 10 йил ичида ички кўчиш икки баробар кўпайганини маълум қилди.

Статистикага кўра, энг юқори кўчиш даражаси Суданда кузатилган. 116 мамлакат ичида кўчганларнинг 90 фоизи қуролли тўқнашув туфайли бошпанасини тарк этишга мажбур бўлган.

Б.Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё бўйлаб ички кўчирилганлар сони маълум қилинди