22 апрель – Халқаро Ер куни

Сўнгги бир неча ўн йилликлардан буён кўпгина мамлакатлар чўлланиш ва ерларнинг деградацияга учраши муаммоларини бошидан кечирмоқда. Жумладан, мамлакатимизда ҳам бу каби муаммолар йўқ эмас. Ана шундай мураккаб экологик вазиятда юртимизда ер ресурслари унумдорлигини ошириш, улардан оқилона фойдаланиш, тупроқнинг деградацияси ва эрозиясининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги ерлари мелиоратив ҳолати ва сув таъминотини яхшилаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бугун, 22 апрель – Бутунжаҳон Ер куни. Ушбу сана муносабати билан  эколог олим, Ўзбекистон Экологик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Борий Алихонов билан суҳбатлашдик. 

– 22 апрель – Бутунжаҳон Ер куни сифатида таъсис этилишининг омиллари ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

– Бугунги кунда Ер сайёраси аҳолиси 8,2 млрд. кишига етди. Жаҳонда юз бераётган глобал иқлим ўзгаришлари, ерларнинг яроқсиз ҳолатга келиши, биологик хилма-хилликнинг камайиб бориши нафақат иқтисодиёт тармоқлари ривожи, шу билан бир қаторда инсониятнинг фаровон келажагига ҳам жиддий хавф солмоқда. XXI асрнинг иккинчи ўн йиллигига келиб кўпгина мамлакатлар чўлланиш ва ерларнинг деградацияга учраши муаммоларини бошидан кечираётгани, оқибатда дунё бўйича қарийб 2 миллиард гектар ер майдони яроқсиз аҳволга келгани масаланинг нечоғли долзарб эканлигини кўрсатиб турибди.

Бу борада ер муаммоларига инсониятнинг эътиборини қаратиш ҳаракатлари ўтган асрнинг 70 йилларидан бошланган эди. 1970 йилдан бошлаб ҳар йили 22 апрель куни жаҳондаги барча мамлакатларда турли тадбирлар ва акциялар ўтказилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 2009  йилдан 22 апрелни “Бутунжаҳон Ер куни” деб эълон қилди. Ушбу экологик сана ер муаммоларига инсониятнинг эътиборини жалб қилиш ва бу борада муайян чора-тадбирларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. 

Шунингдек, 1992 йил июнь ойида Рио-де-Жанейро шаҳрида БМТнинг атроф-муҳит ва ривожланиш масалаларига бағишлаб ўтказилган конференциясида Атроф-муҳит ва ривожланиш тўғрисидаги Декларация, шунингдек, “XXI аср кун тартиби” номли ҳаракат Дастури қабул қилингани эътиборга молик.

Ердан самарали фойдаланиш масалаларида Ўзбекистонда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– Юртимизда ҳам ер ресурсларини асраш, ундан самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Чўлланишга қарши кураш бўйича конвецияга, Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияга ва Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияга қўшилди. Ушбу конвенцияларнинг кўплаб мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан бир қатор муҳим старатегик ҳужжатлар қабул қилинган. Жумладан: “Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва ҳаракатлар Дастури”, “Қурғоқчилик ва чўлланишга қарши кураш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури”, “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури”, “Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлат дастури” ва бошқалар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг иқлим ўзгаришлари, чўлланишга қарши курашиш, биологик хилма-хилликни сақлаш, бутунжаҳон маданий меросни муҳофаза қилишга доир конвенциялар ҳамда бошқа экологик йўналишдаги халқаро шартномаларга қўшилиши мамлакатимизда мазкур йўналишда салмоқли ишлар олиб борилаётганидан далолатдир.

Шунингдек, соҳанинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги ҳамда “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги қонунлари, Президент фармонлари ва ҳукуматнинг бир қатор қарорлари қабул қилинди. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, табиий муҳитни асраш ва яхшилаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашга схизмат қилмоқда. 

“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонун нормаларига асосан фермер хўжаликларига ер участкалари узоқ муддатга, яъни 50 йилгача, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилиши белгиланди. Бугунги кунда фермерлик ҳаракати хақли равишда соҳанинг етакчи бўғинига айланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи асосий куч мақомини олди. Аммо бу борада ишга, ерга бўлган муносабатга эътибор қаратиш, фермер хўжаликларига давлат томонидан берилган зарур имтиёз ва преференциялар натижадорлигини назорат қилиш, қишлоқ хўжалиги экин ерларининг балл бонитетини янада ошириш лозим бўлади. 

– Юртимизда қанча экин майдонлари мавжуд?

Бугунги кунда мамлакатимизда экинзорларнинг умумий майдони 4,2 миллион гектардан ортиқ. Шундан суғориладиган ерлар 3 миллион 285 минг гектарни ташкил этади. Буни таъбир жоиз бўлса, юртимизнинг олтин фондига қиёслаш мумкин. Негаки, иқтисодий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, саноат тармоқларини муҳим хом ашёлар билан кафолатли таъминлаш, экспорт салоҳиятини юксалтириш бевосита ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлашга боғлиқ.

–  Ер ресурсларини асраш, ундан самарали фойдаланишда қандай янгиликлар қилинмоқда, умуман, бу йўналишда нималарга эътибор қаратиш керак?

– Албатта, тупроқ унумдорлигини ошириш ва ердан самарали фойдаланиш масалаларига доимий эътибор зарур. Бунинг учун, аввало, соҳа мутахассислари томонидан ерга оид қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг изчил ижросини таъминлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенгроқ тушунтириш бўйича жойларда тарғибот-ташвиқот тадбирларини янада кучайтириш лозим. Бу аҳолининг ер ресурсларига бўлган муносабатини, деҳқон ва фермер хўжаликларида эса ердан самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилишга бўлган масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Ердан унумли фойдаланиш борасида олимларимиз томонидан кўплаб илмий изланишлар олиб борилиб, муайян тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Бу борада биология фанлари доктори, профессор Гулнора Жуманиёзова билан биргаликда “Шўрланган ва деградацияга учраган тупроқларнинг унумдорлигини ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишда янги, экологик хавфсиз, ресурстежамкор биоагротехнологиялар” ишлаб чиққанмиз. Бунда тупроқнинг шўрланиш сабаблари ўрганилиб, унумдорликни оширишга қаратилган биоагротехнологиялар жорий қилиш кўзда тутилган. Ушбу биоагротехнологияларимиз тажриба сифатида қўлланилган ер майдонларида ўзининг самарадорлигини кўрсатиб, ҳосилдорлик ошганини кузатдик. 

Умуман, соҳа олимлари томонидан бу каби ихтиро ва янгиликлар устида мунтазам иш олиб борилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар экологик муаммоларнинг тупроқ ва ер ҳосилдорлигига салбий таъсирининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. 

Муҳтарама Комилова суҳбатлашди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё бўйича қарийб 2 миллиард гектар ер майдони яроқсиз аҳволда