Музейлар мамлакатимизнинг тарихи, маданий-маърифий, илмий-ижодий салоҳиятини намойиш этувчи ўзига хос зиё масканлари саналади.

Ўзбекистонимизга келаётган сайёҳлар ҳам энг аввало, тарихий, аждодларимизнинг жаҳон тамаддунида тутган ўрни, санъат каби йўналишлардаги музейларга ташриф буюришлари яхши анъанага айланган. Зеро, айнан музейларда мамлакатимизнинг бой ўтмиши, тараққиёт босқичлари ҳақида батафсил ва тўлақонли маълумотга эга бўлиш имконияти мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги маълумотига кўра,   бугунги кунда мамлакатимизда 127 та давлат музейи ва уларнинг филиаллари мавжуд бўлиб, шундан 114 таси Маданий мерос агентлиги тизимида фаолият юритмоқда. Хусусан, 37 та асосий музей ва 77 та музей филиаллари, шу жумладан 7 таси музей-қўриқхона сифатида хизмат кўрсатмоқда.

Давлат музейлари фондларида жами 2,6 миллиондан ортиқ музей ашёлари ва коллекциялар сақланмоқда. Шундан 135 мингдан зиёди кенг жамоатчилик учун экспозицияларда намойиш этилмоқда.

2024 йил давомида давлат музейлари томонидан кўплаб илмий-амалий анжуманлар, маданий-маърифий тадбирлар, кўргазмалар, маҳорат дарслари ҳамда театрлаштирилган саҳна томошалари ташкил этилди. Ўтган йили музейларга жами 4 миллион 340 минг нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Улардан 1 миллион 12 минги хорижий, 3 миллион 200 минги эса маҳаллий меҳмонлардир.  

34 та давлат музейида хатлов ишлари олиб борилиб, 5 та музейда аниқланган камомад ва номувофиқликлар тегишли тартибда Прокуратура органларига юборилди.

Юртимиз ва хорижий мамлакатларда 82 нафар раҳбар ва ходимларнинг малакалари оширилди.

2025 йилнинг биринчи чорагида мамлакатимиз музейлари томонидан кўплаб илмий-амалий анжуманлар, кўргазмалар, маданий-маърифий тадбирлар, маҳлорат дарслари, илмий-ижодий лойиҳалар муваффақиятли ўтказилди.  

Саудия Aрабистони (Жидда) ва Қозоғистон (Олмаота, Остона) шаҳарларида бўлиб ўтган нуфузли халқаро кўргазмаларда Ўзбекистон музей коллекцияларига мансуб ашё ва буюмлар намойиши ташкил этилиб, улар маҳаллий ва хорижий жамоатчиликнинг  олқишларига сазовор бўлди.

Музейларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда. 27 та музейда замонавий савдо, сувенир дўконлари, устахоналар, онлайн хизматлар ва санъаткорлар учун махсус ҳудудлар ташкил этилди.  “Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси  доирасида 2024 йилда 2 миллиард 83 миллион сўмга 97 та маданий бойлик харид қилинди.Маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳамда фонд харид комиссиялари орқали музей экспонат коллекциялари янада бойиди. Шу билан бирга аҳоли томонидан кўплаб маданий бойлик музейларга беғараз тақдим этилди.

Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилаётгани эътиборга молик.  

Айтиш керакки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида юртимизнинг илмий-ижодий салоҳиятини юксалтириш, бу борада музейларнинг ролини кучайтириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Бу эса музейларга оддий одамлар, талаба-ёшлар, ижодкор зиёлилар, олим ва тадқиқотчилар, хорижлик меҳмонлар эътибори ва қизиқишини тобора кучайтиришда муҳим омил бўлмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи яқин тарихга оид ҳақиқатларни очиқлашда, бу борада илмий тадқиқотлар олиб боришда, ёшларда бугунги ёруғ кунларимиз учун шукроналик туйғуларини шакллантиришда муҳим платформа вазифасини бажармоқда.  

 Президентимиз ташаббуси асосида барпо этилган “Ғалаба боғи” мажмуаси ҳамда Шон-шараф музейи Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизм устидан қозонилган ғалабага ҳиссаси жуда ёрқин, ҳаётий ва таъсирчан тарзда ҳикоя қилиши билан аҳамиятлидир. Ушбу мажмуада яқиндаги бунёд этилган “Миллат фидойилари” хиёбони ватандошларимизнинг мардлиги ва матонати, жасорати, қатъияти, азму  шижоатидан сўзловчи файзли ва бетакрор гўшага айлангани диққатга сазовор. Бугун ушбу табаррук маскан ижодкор зиёлилар, талаба-ёшлар, бутун халқимизнинг энг ардоқли гўшасига айланди.

Юртбошимиз  ташаббуси  билан пойтахтимизнинг тарихий қисмида қад ростлаган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг илмий-маърифий салоҳиятини жаҳонга ёйишга фаол ва самарали ҳисса қўшадиган бетакрор ва муҳташам даргоҳга айланмоқда. Бугунги кунда ушбу марказда унинг салобатли ташқи кўринишига уйғун тарзда ички экспозицияси,  экспонатлари мажмуасини чуқур илмий, тадрижий асосда яратиш  устида жиддий, халқаро ва умуммиллий тус олган изланишлар жадал олиб борилмоқда. Марказ томонидан юртимиздаги барча музейлар, улардаги илмий жамоа, олимлар, тадқиқотчилар, археологлар, музейшунослар билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилгани кутилган ижобий натижаларни бермоқда.  

Буларнинг барчаси Ўзбекистон музейларини жаҳон билан ҳамнафас тарзда фаолият олиб олиб бориши, мамлакатимиз музейшунослигининг халқаро андозаларга монанд бўлишини таъминлаш борасидаги илғор ташаббусларнинг амалий натижаларидир.  

                     Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё билан бўйлашаётган музейлар