Дунёни гўзаллик қутқаради. Дунё тургандан бери турган ва яна дунё тургунча турадиган ҳаёт ҳақиқати шу.

Бугунинг гапи

Дунёни гўзаллик қутқаради. Дунё тургандан бери турган ва яна дунё тургунча турадиган ҳаёт ҳақиқати шу. Уни ҳеч ким инкор этолмайди.

Анча йиллар олдин Германиянинг Франкфурт шаҳрида ҳар йилги халқаро китоб ярмаркасига бордик. Тадбир ўтадиган бинонинг пештоқига “Дунёни китоб қутқаради” деб ёзиб қўйилганди. Бир қараганда бироз изтеҳзоли бу эътироф барибир кишини ўйлантиради. Бу айниқса бугунги пандемия шароитида анчайинин жозибадор, ҳақиқатга яқин кўринади.

Ҳозир бутун дунё пандемия исканжасида қолган, дунё таъбир жоиз бўлса, карантинга тушиб қолганда бир хаёл китоб ҳақида сўз очиш жоизми деб ўйлаб қоласан киши.

Пайғамбаримиз вабо келганда “уйда қолинг” деган эканлар. Ибн Сино ҳам бу гапнинг ҳақлигини соф тиббий аснода исботлаб берганлар. Ҳамонки шундай экан, бу халқ, айниқса ёш яланг нега уйда ўтирмайди, ўтиролмайди. Ойнаи-жаҳонга бир қаранг, эски соғинган фильмлар, концертларгача қўйилмоқда. Яна нима керак? Эски футбол ўйинлари – жаҳон чемпионатлари, афсонавий боксжанглари...

Нафсиламбирини айтганда томошалар қанча яхши бўлмасин, одамни чарчатади. Балки шундай кезларда, анчайин чанг тортиб қолган мўъжазгина китоб терилганжавонингизни очиб, кўҳна китобларни бир сидра қўлга олиб, чангини артиб варақлагингиз келмайдими?.. Қизиқ! Пародокс!? Бутун дунё “уйда қолинг” деб турса-ю, бу одамзот кўчага талпинаверса?!

Кўчада юрадиган вақт ҳам келар. Юрасизам.. юрамизам... Лекин ҳозир “уйда қолинг” деб турганда, қилайлик шу ишни. Уйда қолайлик! Шунда бу балои-офат сизу бизни, оиламизни четлаб ўтади. Ёшлигимизда “уйидан илон чиққан” дейишганда тушунмасдим... Ва бу ҳолда ҳазрати олий – китоб ҳаммамизга энг яқин дўст, сирдош, маслаҳатгўй чиқарди. Агар биз ҳозир китоб ўқимасак, чор-атрофдагиларни бу ишга чорламасак, тортмасак, шундайинча ўтиб кетамиз-ку. Китоб лоақал мана шу балои азим – коронавирусдан сақлайди, деган умид билан унга ошно бўлиш керак.

Китоб уни ўқиш баробарида инсонни тарбиялайди. Ўйлашга ўргатади, иулоҳаза юритишга чоғлайди, яхши-ёмонни ажратишни билдириб боради. Бир ёқлама, фақат ўзига манфаатли аснода фикрлашдан, кенгроқ ижтимоийроқ, кўпни ўйлаб, юрт, мамлакат миқёсида, унинг манфаатлари доирасида фикрлашни ўргатади., кучайтиради.

Китоб моҳиятан эзгуликни тарғиб қилади, шу боис ўқувчида ҳам эзгулик, яхшилик, ҳалоллик каби ўлиб бораётган ҳис-туйғуларни қўзғатади, ғимиллатади.

Бу гаплар кимгадир эриш туюлар, кимгадир чўпчакка ўхшар, ҳар ҳолда китоб ўқиган одамдан ёмонлик чиқмайди. Бу гапни кўп айтганман: китоб ўқиган одамдан жиноятчи чиқмайди. Прокурор биродарларим санкцияга қўл қўяётганда хонасида бўлганман. Маҳбусларни олиб чиқиб кетишгач, ҳукмни олиб атай ўқиб чиққанман. Мақсадим – бирортаси китоб ўқиб бўлиб, жиноятга қўл урганми, йўқми, шуни аниқлаш эди.

– Йўқ бунақаси йўқ. Бирорта ҳам ҳолатда китоб ўқиб бўлиб, ўрнидан туриб жиноятга қўл урган эпизод йўқ, – деганди ўша вақтда Оҳангарон шаҳри прокурори бўлиб ишлаган қадрдоним Муҳиддин Мусаев.

...Лоақал шунинг учун ҳам китоб ўқиш керакку, ахир биродарлар.

Олти-етти йил аввал Кореянинг Пажу шаҳрида китоблар шаҳарчаси ташкил этилди. Бундан мақсад инсонлар қалбини китобга, адабиётга ошно этиш. Зотан, китобга ошно қалбдан фақат эзгулик ёғилади.

Немислар янги йил байрамида бир-бирига китоб совға қилади. Бу миллат дунёда энг кўп китоб ўқийдиган деб эътироф этилиши бежиз эмас. Кейинроқ бу эътироф японлар, хитой, ҳиндларга нисбатан ҳам айтилмоқда. Агар холис бўлиб, бу рўйхатнинг бирор муштарак жиҳатини ахтариб кўрсангиз – улардаги ривожланиш, тараққиёт келиб чиқади. Демак, миллатнинг тараққиёти ҳам кўп жиҳатдан китоб орқали эканлигига ишонч ҳосил қиласиз. Бугунги синовли кунларда серҳиммат халқимизнинг саховат тугунларидаги картошка-пиёз ёнига бир донадан китоб қўшилса қандай яхши бўларди.

“Тараққиётнинг умумий кўламида ҳар бир халқнинг ўрни ўша халқ ўқиётган китобларнинг умумий сони билан белгиланади” деган француз адиби Э.Лабулэ.

“Мен бирор шаҳар ҳақида ундаги китоб дўконларига қараб хулоса чиқараман” деганди А.Рубнштейн.

Френсис Бэкон “Китоблар вақт тўлқинларида кезиб, ўзининг қимматбаҳо юкини авлоддан-авлодга ташиб ўтаётган тафаккур кемаларидир” деганда минг марта ҳақ эди.

Бундан ортиқ, бундан ошиб бир гап айтиб бўлмайди. Якуний хулоса эса шуки, агар биз ҳозир аввало ўзимиз китоб ўқимасак, болаларимизни айнан ҳозир, шу кунларда китоб ўқишга ўргатолмасак, кейин ўргатолмаймиз. Мен китоб ўқимайдиган авлод шаклланишидан қўрқаман.

Аҳрор АҲМЕДОВ,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёни китоб қутқаради
Маданият
15:44 / 18:08:2020