Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сергели туманида амалга оширилаётган метро қурилиши билан танишди.

Узунлиги 7,1 километр бўлган Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши 2020 йилга қадар қуриб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Сергели метро линияси ҳозиргача Марказий Осиёда қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида бунёд этилмоқда. Мазкур линия кўприксимон тарзда қурилади, поездлар ер устида ҳаракатланади. Қизиқарли яна бир жиҳат, поездлар тўхташ маскани, яъни бекатлар 4 вагондан иборат метро поездига мўлжаллаб қурилади. Бекатларда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус лифт ва эскалаторлар ўрнатилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 105 миллион долларга тенг. Лойиҳа доирасида 265 жуфт таянч устун ва оралиқ тўсинлар ўрнатиш, 6 та йўловчи бекатини ва 6 та ташқи электр таъминоти станциясини қуриш кўзда тутилган. Метронинг Сергели йўналиши Чилонзор йўналишининг “Олмазор” бекатидан бошланиб, “Йўлдош” даҳасигача бўлган ҳудуддан ўтади ва бир кеча кундузда 15 минг йўловчини ташиш имконини беради.

14893f54-583e-30c9-551d-b3ab66daaed1.jpg

Айни пайтда лойиҳанинг 5 километр қисмида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. 130 жуфт таянч устунлар ўрнатилган. Устунлар устига 60 та оралиқ тўсинлар қўйилиб, бирлаштирувчи балкаларни ўрнатиш ишлари бошланган. Асосий қурилиш ишлари лойиҳанинг 3 ва 6-километрлари оралиғида амалга оширилмоқда. Қолган қурилиш қисмида уй-жой ва нотурар жой объектларини ҳамда ташқи муҳандислик коммуникация тармоқларини бошқа ҳудудларга кўчириш ишлари давом этаётир.

Қурилиш ишларига 70 дан ортиқ техника ва механизмлар, 350 нафар малакали муҳандис ва ишчилар жалб қилинган. Жорий йил якунига қадар 6 километр масофада темир-бетон конструкцияларни монтаж қилиш ҳамда 3 метро бекатини қуриш ишлари тугалланиши белгиланган.

c060f4f4-95e0-f393-54de-60cecce9e79f.jpg

Давлатимиз раҳбари бу ерга келиб, қурилишнинг боришини кўздан кечирди. Метрони сифатли, қулай ва хавфсиз қилиб қуриш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу ерда Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган 9 қаватли уйлар лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунёда саноқли, Марказий Осиёда ягона лойиҳа