Давра суҳбати давомида Президентимиз нутқининг Ёшлар сиёсатига оид қисмига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Бухоро вилояти Кенгашида Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи мазмун-моҳиятини партия электорати вакиллари ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда дунё ҳамжамияти диққат-эътиборини пандемия даврида халқаро ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар сиёсати, глобал иқлим ўзгариши, Орол ва Афғонистон муаммоларига, шунингдек, жаҳонда қашшоқликка қарши курашиш масалаларига қаратилган Президентимиз нутқининг дунёдаги сиёсий доиралар, етакчи экспертлар, кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлангани таъкидлаб ўтилди.

– Давлатимиз раҳбари ўз нутқида жорий йилнинг август ойида БМТ шафелигида ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Самарқанд халқаро форуми ўтказилганлигини бежиз таъқидлагани йўқ, – дейди Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бобомурод Очилов. – Бу билан Шавкат Мирзиёев Жаҳон ҳамжамиятини Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббуси ва сайъ-ҳаракатини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Юртбошимизнинг жаҳондаги энг юксак минбардан туриб барқарор тараққиёт мақсадларга эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини билдиргани ҳам инсон омилини кучайтириш масаласига бирор бир давлат бефарқ қарамаслиги кераклигини исботлаб турибди.

Шунингдек, давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Аслиддин Камолов ҳам сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала бўйича ўз фикр–мулоҳазаларини баён этди. Президентимиз нутқининг мазмун-моҳияти ЎзЛиДеП навқирон аъзолари томонидан ўқиб-ўрганилиши зарурлигини, бинобарин ушбу тарихий нутқда келажак авлод манфаатларига хизмат қилувчи жиҳатлар устуворлик касб этганини қайд этди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё эътиборидаги нутқ
Хориж хабарлари
14:21 / 30:09:2020