Дуда: Иккинчи ракетанинг излари топилмади
Польша ҳудудида иккинчи ракетанинг қулаши излари ҳали топилмади. Бу ҳақда Польша Президенти Анжей Дуда матбуот анжуманида журналистларга айтиб ўтди.
Давлат етакчисининг сўзларига қараганда, польшалик ва америкалик экспертлар томонидан биргаликда олиб борилаётган тергов ҳаракатлари яна бир неча ўнлаб соат давом этиши мумкин.
“Мутахассислар ракета парчаларини йиғишда давом этмоқда”, деб қўшимча қилди Президент.
Польшага тушган ракетанинг Россияга оид эканлиги тўғрисидаги Украина Президенти Владимир Зеленский баёнотига АҚШ муносабат билдирди.
“CNN” хабарига кўра, Қўшма Штатлар раҳбарининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан “мазкур воқеа атрофида кескинликни оширмаслик учун уни шарҳлашда яна диққатли бўлишга чақирди”.
ЎзА