Бухорода давлат солиқ хизмати органлари маъмурий биноларини муқобил энергияга ўтказиш мақсадида давлат солиқ қўмитаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамкорлигида амалий жараёнлар бошланди.
Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, дастлабки босқичда вилоят давлат солиқ бошқармаси биносининг том қисмида “SOLAR NATURE” МЧЖ томонидан умумий қуввати 60 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.
Номинал қуввати 535 Вт бўлган 112 дона монокристалли қуёш панели ва 24 та инверторлардан иборат мазкур станция йилига 22 минг кВт электр энергия ишлаб чиқаради. Эътиборлиси, бунинг натижасида қарийб 70 фоиз электр энергияси истеъмолини тежашга эришилади.
Белгиланган режага мувофиқ, вилоятдаги барча ҳудудий давлат солиқ инспекцияларида ҳам тез фурсатларда худди шундай станциялар ўрнатилади.
Зариф Комилов, ЎзА