“Мергантекс” пахта-тўқимачилик кластерининг Бухоро вилояти марказидаги “Нигора” тикув-трикотаж фабрикасида барча агрокластерлар масъул мутасаддилари иштирокида учувчисиз учиш аппаратларининг афзалликлари, улардан амалда фойдаланиш услубига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Амрулло Назаров йиғилганларга учувчисиз учиш қурилмаси, дроннинг айни кунда вилоят қишлоқ хўжалиги, ғўза парваришидаги ўрнига тўхталди. 

Айни кунда “Мергантекс” МЧЖ томонидан вилоятнинг бошқа кластерларига 30 дона дрон етказиб беришга доир  келишувлар амалга оширилаётгани қайд қилинди. Мутахассис томонидан бу инновацион қурилмани бошқаришга доир тўлиқ маълумот берилди. Муҳими, шу кунларда вилоят хўжаликларида бораётган ғўза парваришида дефолиация тадбирларида ҳам дронлардан унумли фойдаланиш талаби қўйилган. 

Дефолиация тадбирларини вилоятда жорий йил экилган 47 минг гектар ғўза парваришланаётган майдонда сифатли ва тез суръатда ўтказиш мақсадида қишлоқ хўжалиги тегишли корхоналари томонидан ОВХ пуркагичлари билан бирга 32 та дрондан фойдаланиш кўзда тутилган.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дрон орқали агротехник тадбирлар амалга оширилади