Шу кунларда Тошкент вилояти қўшни давлатлар билан чегарадаги ва кўп миллатли маҳаллаларида “Дўстлик ва ҳамжиҳатлик улуғланган юрт” шиори остида катта маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Асосий мақсад ёшлар ўртасида ватанпарварликни янада кучайтириш, бағрикенгликка асосланган миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашдир. Бугунги кунда Тошкент вилоятида қирғиз, тожик, рус, турк, қорақалпоқ, корейс, қозоқ, украин, татар каби саксондан зиёд турли миллат ва элат вакиллари ўзаро аҳил, тотувликда фаровон турмуш кечирмоқда. Вилоятда ўттиздан зиёд миллий-маданий марказлари ҳам самарали фаолият юритмоқда. 

Хусусан, Паркент туманидаги тожик, қирғиз миллат вакиллари кўп яшайдиган “Қўрғон”, “Янгиобод” ҳамда “Новдак” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам катта байрам тантаналари ўтказилди. Ушбу тадбир халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, миллатлараро аҳиллик ва ҳамкорликни янада яхшилашга қаратилган.

Тадбир давомида ёшлар ўртасида миллий халқ ўйинлари, спорт мусобақалари ўтказилди. Паркентликлар кундалик ҳаётининг бир қисми бўлган ўзига хос миллий урф-одат, қадрият ва ҳунармандчилик санъатини намойиш этди. Ёшлар ўзбек, тожик ва қирғиз миллий рақс, куй-қўшиқ, бадиий чиқишлари орқали ўз маданий меросини ифода этиб, ўзаро ҳурмат ва бирдамликни намоён қилди. 

– Ҳудудимиз аҳолиси кўп миллатли бўлишига қарамай урф-одатлари, тўйлари бирлашиб кетган. Ўзбек, тожик ва қирғиз халқлари бир бири билан қуда-андачилик қилади, қариндошлик жойига қўяди. Уларни бир биридан ажратиб бўлмайди. Ёшларимиз ҳам шу руҳда тарбияланган. Бундан фахрланамиз, – дейди “Қизилсой” МФЙ раиси Маҳмуд Аловиддинов. 

Тадбирда “Яшил макон” Умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали кўчатлар экиш ишлари олиб борилди. Баҳор таомларидан сумалак тайёрланиб, хонадонларга тарқатилди. Мактаб ўқувчиларининг миллатлараро дўстлик, бағрикенгликни тараннум этувчи суратлар кўргазмаси намойиш қилинди. Миллий-маданий марказлар фаолиятини акс эттирувчи қўл меҳнати билан ясалган ҳунармандчилик намуналари барчада катта таассурот қолдирди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дўстлик ва ҳамжиҳатлик халқларни бирлаштиради