Мамлакатимизда миллатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини  мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатлар билан ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида алоқаларни йўлга қўйишга катта эътибор қаратилмоқда.

Бу йўналишда юртимиздаги турли жамоат ташкилотлари, жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳам бир қатор лойиҳалар ва акциялар ўтказиб келинмоқда. Пойтахтимиздаги Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида ташкил этилган “Дўстлик” фестивали ҳам ана шундай тадбирлар сирасига киради. 

Ушбу фестивалда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ҳамда мамлакатимиз касаба уюшмалари ташкилотларининг мутасаддилари, бадиий жамоалар, миллий маданий марказлар ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этди. 

Қўшалоқ байрамлар, хусусан, 30 июль – Халқлар дўстлиги куни, энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур халқаро аҳамиятга молик  нуфузли фестивалдан  кўзланган мақсад санъат орқали халқлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашдан иборатдир.

Фестиваль иштирокчилари Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида тантанали равишда кутиб олинди. Сарой фойесида ташкил этилган кўргазма иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Айни пайтда Қирғиз маданияти кунларига бағишланган махсус экспозиция ҳам ташкил этилди. 

Тадбирда таъкидланганидек, БМТ Бош Ассамблеяси қарорига мувофиқ 30 июль санаси бутун дунёда “Халқаро дўстлик куни” сифатида кенг нишонланади. Мазкур сана муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилаётган тадбирлар ҳам юртимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни асраб-авайлаш борасидаги эзгу ишларнинг яна бир ёрқин намунасидир. 

Бугун мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар, 16 та диний конфессия вакиллари аҳилликда ҳаёт кечирмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари сафларида турли миллат ва элатга мансуб ҳамюртларимиз 7 ярим миллиондан ортиқдир. Касаба уюшмалари миллий маданий марказлар ҳамда Дўстлик уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаган ҳолда маданий мулоқотни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси халқаро касаба уюшмалари ташкилотлари билан изчил алоқаларни ўрнатган ҳолда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, малакасини ошириш бўйича қўшма дастурлар доирасида ҳам тизимли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, Туркий тилли давлатлар, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари билан мунтазам учрашувлар, ўзаро тажриба алмашинувлар ўтказилаяпти. Натижада Ўзбекистон касаба уюшмалари ташаббуси билан Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгаши ташкил қилинди. Шунингдек, Туркий давлатлар касаба уюшмалари Ташкилоти тузилди. 

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан  наинки минтақада, балки бутун дунё  миқёсида тинчликни асраб-авайлаш борасидаги эзгу иштилишларни алоҳида эътироф этдилар. 

- Халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва қардошлик сиёсат, маданият ва санъат соҳаларида ҳам ривожланиб бормоқда, - деди озарбайжонлик  санъаткор Тарлон Новхани. - Бунинг ёрқин исботи мазкур дўстлик фестивалида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Фестиваль доирасида ташкил этилган концертда  мамлакатимиз ва қардош давлатларнинг бадиий жамоалари, миллий маданият марказлар иштирокчилари томонидан дўстлик, биродарлик, тинчликни улуғловчи куй-қўшиқлар, жозибали рақслар ижро этилди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дўстлик – улуғ ва бебаҳо қадрият