1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 12 сентябрдаги “Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони асосида қатор ҳамюртларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди. Бугунги қаҳрамонимиз Фарғона вилояти Данғара туманилик Азиз Норматов ҳам ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик, сабот ва матонат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти учун “Дўстлик” орденига муносиб кўрилди. 

– Мактаб давридаёқ футбол, бокс, таэквондо каби бир нечта спорт тўгараклари эшигига кириб чиққанман, - дейди Азиз Норматов. – Кечагидек, эсимда, менинг спорт йўналишимни изга солган воқеа 6-синфда ўқиётган пайтимда рўй берган. Мактабимизга Данғара тумани БЎСМнинг мураббийи Жўрақўзи ака Қурбонов келиб, ўзи ишлайдиган енгил атлетика тўгарагига ўқувчиларни таклиф қилган. Бир нечта мактабдошим қатори мен ҳам шу тариқа БЎСМда енгил атлетика билан жиддий шуғулланишни бошлаганман. Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган енгил атлетиканинг узоқ ва яқин масофага югуриш, узунликка сакраш турлари бўйича яхши натижаларга эришганим туфайли, устозим мени Тошкентдаги Республика Олимпия захиралари коллежига олиб борган. Юртимизга кўплаб машҳур спортчиларни етказиб берган ушбу қутлуғ даргоҳда маҳоратимни оширдим. 19 ёшимда Данғара туманидаги БЎСМга мураббий бўлиб ишга кирдим. Кўп йиллик фаолиятим давомида Достонбек Сайдалиев, Санобар Эркинова, Асалхон Мухторова каби таниқли спортчиларни кашф қилдим. Улар республика ва халқаро мусобақаларда қувонарли натижаларни қўлга киритди. Машғулотларнинг бирида шогирдларимдан бири ногиронлиги бор дўстини олиб келиб, у ҳам спорт билан шуғулланиш истагида эканини айтди. Шу жараён сабаб, мактабимизда 2017 йилда Данғарада пара енгил атлетика бўйича тўгаракни ташкил этдик.

[gallery-19511]

Параспорт билан шуғулланишни истовчилар мураббий чамалаганидан ҳам кўп экан. Тўгаракнинг дарагини эшитган Данғара ва қўшни туманлардан кўплаб йигит-қизлар машғулотларга келади. Шогирдларининг кўнглига йўл топган мураббий тез орада уларнинг орасидан Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилинган иқтидорларни кашф қилди. Кўплаб шогирдлари нафақат мамлакатимиз, балки халқаро мусобақаларда катта ютуқларни қўлга кирита бошлагани мураббийни янада руҳлантирди. Учкўприклик шогирди Моҳигул Ҳамдамова 2018 йил Осиё ўйинларида найза улоқтириш бўйича кумуш медални қўлга киритгани мураббий ва шогирдларига катта мотивация берди. Токиода бўлиб ўтган навбатдаги Паралимпия ўйинларида Моҳигул Ҳамдамова чемпион бўлиб, Данғара БЎСМнинг параспорт бўлими довруғини янада сарбаланд қилди. Шогирдининг бу ютуғи эвазига Азиз Норматов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди.

Жорий йил Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида мамлакатимиз параспортчилари дунё бўйича фахрли 13-ўринни қўлга киритди. Ушбу нуфузли мусобақада қатнашган Азиз Норматовнинг яна бир умидли шогирди, Данғара туманидаги 39-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шаҳина Йигиталиева найза улоқтириш дастурида 43.12 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Парижга борган Ўзбекистон спортчилари таркибидаги энг ёш спортчи қизнинг бу ютуғида ҳам тажрибали мураббий Азизжон Норматовнинг фидокорона меҳнатлари мужассам, албатта.

Айни кунларда Азиз Норматов бошчилигидаги тўгаракда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ҳамда Андижон, Тошкент, Наманган, Самарқанд, Жиззах вилоятларидан келган умидли спортчилар Олимп чўққисини кўзлаб машғулотлар олиб бормоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/n6JFBsbRbLU?si=wNCFrbZ_-snW8ZLf" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат, видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Дўстлик” ордени соҳиби, данғаралик таниқли мураббий Азиз Норматов. “Мураббий бўлганимдан фахрланаман” (+видео)