Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита томонидан ташкил этилган "Дўстлик" фестивали доирасида ранг-баранг тадбирлар ўтказилмоқда.

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда "Дўстлик нигоҳи" номли қардош халқлар фотосуратлари кўргазмаси очилди.  

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Олим Нарзуллаев, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур ва бошқалар 30 июль – Халқлар дўстлиги кунининг аҳамияти ҳақида тўхталиб, бу каби кўргазмалар миллатлараро ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.  

[gallery-24492]

Дарҳақиқат, кейинги йилларда жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини таъминлаш, Ўзбекистон кўп миллатли ягона оила эканига доир эзгу ғояни ёшлар онгида мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Мазкур кўргазмада Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ва миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар, юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг турмуш тарзи, маданияти, урф-одатлари акс эттирилган 100 дан ортиқ фотосурат намойиш этилмоқда.

–Бу кўргазма мамлакатимизда тинчлик, дўстлик муҳитини мустаҳкамлашдек эзгу ғояни ўзида мужассам этгани билан аҳамиятли, – деди "Свитанок" Республика беларусь миллий маданият маркази фаоли Ольга Бобровска. – Чиндан ҳам биз бугун тинч, осуда, тараққий этган фаровон юртда истиқомат қиляпмиз. "Дўстлик" фестивали жуда баланд руҳда ўтмоқда. Бунинг учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирамиз.

"Дўстлик" фестивали мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.

Назокат Усмонова,  

Ойбек Пардаев (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Дўстлик нигоҳи" номли фотокўргазма очилди