Наврўз – янгиланиш ва яшариш байрами. Ушбу қувончли куннинг кириб келиши билан кўпгина ўзбек оилалари миллийлигимизни ифода этувчи сумалак, ҳалим, кўк сомсалар, палов каби тотли-мазали таомларни тайёрлаб, бир-бирларига улашадилар.

Ана шу сахийлик ва қадриятларни эъзозлаш фазилати ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган анъанадир. Асрий урф-одатларимизни давом эттириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 февралдаги “2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, мазкур қувончли шодиёна жойларда “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” деган бош ғоя остида кенг нишонланмоқда. 

Жумладан, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ассалом, Наврўз!” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда маҳалла аҳли, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи фуқаролар, меҳнат фахрийлари ҳамда афғон уруши қатнашчилари иштирок этдилар.  

Байрам тадбири давомида 42-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан намойиш этилган рақс дасталари, ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга шодлик улашди. 

– Маҳалламизда 7 та миллат фуқаролари бўлганлиги учун ҳам унга “Дўстлик” номи берилган, – деди “Дўстлик” МФЙ раиси Абдураҳим Тастанбеков. – Бу ерда ҳамма бир-бири билан яқин қавму-қариндошдек иноқ бўлиб кетишган. Бугунги ўтказилаётган Наврўз байрамининг уюштирилишида ҳам қўшниларнинг ўзаро аҳиллигини кузатишингиз мумкин. Тадбиримизда ён атрофдаги мактаб ўқувчиларининг намойишли чиқишлари, маданият соҳасининг ҳаваскорлари томонидан айтилган қўшиқлар қатнашчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларига ёрдам берди. Уларнинг юзларидаги қувончни кўриб кўнглингиз яйрайди. 

3 минг 216 нафар фуқаро истиқомад қилувчи “Дўстлик” маҳалласи 2006 йилда ташкил қилинган бўлиб, мазкур маконда ҳозирги кунга қадар сезиларли ишлар амалга оширилган. Айниқса, маҳалла йўлларининг қайта таъмирланиб, янги мактаб ва боғчаларнинг қад ростлагани дилни қувонтиради. 

Инсонларга қувонч улашган мазкур тадбирда миллий қўшиқларимиз янгради. Ўрта давралари ташкил қилиниб, каттаю-кичик рақсга тушди. Шу билан бирга, ташкилотчилар томонидан азалий урф-одатларимизга мувофиқ тарзда безатилган дастурхонларга баҳорий таомлар, ширмой кулчалару патирлар ҳамда иссиққина палов тортилди. Байрам сўнгида ёши кексалар томонидан юртимиз тинчлиги, турмушимиз фаровонлиги йўлида қилинган дуолар барчанинг дилига нур, кўнглига ҳузур бағишлади. 

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳамроҳлигида саломатлиги ёмонлиги сабабли тадбирда иштирок эта олмаган 65 нафар ногирон ва кекса фуқароларга ҳам палов тарқатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. 

Ширинхон МЎМИНОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дўстлик маҳалласида Наврўз шодиёналари