Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам “Бағрикенглик ҳафталиги” уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Хусусан, Нурафшон шаҳридаги “НТТ ва Дўстлик уйи”да ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир ҳам кўтаринки кайфиятда ўтди.

Дастлаб бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Иброҳим Холматов томонидан ҳафталик доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева бу саъй-ҳаракатлар, аввало, ҳудуд аҳолисини янада ҳамжиҳатликка чорлаши хусусида ўз фикрларини билдирди.

Қайд этилганидек, мазкур ҳафталикдан кўзланган мақсад аҳоли, айниқса, шу жумладан, болалар ва ёшлар ўртасида ватанпарварликни янада кучайтириш, бағрикенгликка асосланган миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш орқали уларнинг жамиятимиз ривожидаги иштирокини фаоллаштириш, миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро бағрикенглик туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилишдир.

Бугунги кунда Тошкент вилоятида қирғиз, тожик, рус, турк, қорақалпоқ, корейс, қозоқ, украин, татар каби саксондан зиёд турли миллат ва элат вакиллари ўзаро аҳил, тотувликда фаровон турмуш кечирмоқда. Вилоятда Қозоқ, Уйғур, Қирғиз, Рус, Тожик ва Корейс каби ўттиздан зиёд миллий-маданий марказлар ҳам самарали фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, элликдан ортиқ диний конфессиялар ҳам ташкил этилган.

Айнан уларнинг иштирокида жойлардаги барча туман-шаҳарларнинг истироҳат боғлари, маданият масканлари, дўстлик уйлари ва бошқа маданий ҳордиқ чиқариш жойларида “Маърифат ва миллатлараро бағрикенглик” шиори остида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” номли қардош халқлар ёзувчи, шоир ва рассомларининг бадиий асарлари кўргазмаси ташкил этилмоқда.

Ҳудуддаги олийгоҳлар талабаларини эса турли миллат ижодкорлари ҳамда олимларининг асарлари ва тадқиқот ишлари, миллий маданий марказлар вакиллари томонидан нашр этилган адабиётлар “Китобхонлик бизни бирлаштиради” номли китоблар кўргазмаси, “Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз” мавзусидаги илмий-амалий ва маърифий тадбирлар билан қамраб олинмоқда. Умуман олганда, Тошкент вилояти бўйича мазкур ҳафталикка 10 мингдан зиёд аҳолини қамраб олиш режалаштирилмоқда.

– Ҳозир вилоятимизда 300 минг нафарга яқин тожик миллатига мансуб аҳоли 28 та маҳаллада турли миллат вакиллари билан аҳил-иноқ яшайди, –дейди вилоят Тожик миллий-маданий маркази раҳбари Саврон Мирзаев. –Жойларда тожик миллатига мансуб ўқувчилар учун умумтаълим мактабларида махсус синфлар ташкил этилган бўлиб, уларнинг билим олишларига етарлича шароит мавжуд. Хусусан, Чирчиқ шаҳрида ҳам Орзугул Абдураҳмонова ташаббуси билан “Сўғдиён” тожик миллий маркази ҳамда рақс гуруҳи ташкил этилган. Бундан ташқари, “Ситора” ва “Гулдуҳтарони Масчо” рақс дасталари ҳам бор ва уларда ёшлар миллий санъатимизни оммага тараннум қилмоқда. Икки йил аввал Дўстлик уйида тожик миллий маданиятини акс эттирувчи музей ташкил этдик. Бўка туманидаги Навобот маҳалласидаги уй музейда эса миллийлигимизни акс эттирувчи кўргазмалар ташкил этилади.

Тадбир давомида иштирокчиларга миллатлараро дўстлик, бағрикенгликни тараннум этувчи суратлар кўргазмаси намойиш қилинди. Миллий-маданий марказлар фаолиятини акс эттирувчи қўл меҳнати билан ясалган ҳунармандчилик намуналари барчада катта таассурот қолдирди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дўстлик ҳафталиги уюшқоқлик билан бошланди