Доришунослар фикр алмашди
Тошкент фармацевтика институтида "Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар" мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
АҚШ, Канада, Жанубий Корея, Германия, Россия, Украина, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларида фаолият юритаётган фармацевтика соҳаси бўйича олий таълим мутахассислари, корхоналар вакиллари онлайн тарзда тадбирда иштирок этди.
Иштирокчилар фармацевтика йўналишида ўзлари олиб бораётган тадқиқотлар ҳақида маърузалар қилишди.
Тадбирдан мақсад фармацевтик таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, ҳамкорликнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш, фармация соҳасидаги сўнгги ютуқларни амалиётга жорий қилишдир.

Гулноза Бобоева, ЎзА