Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан “Фармацевтика фанлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

Маълумки,  мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини жаҳон талаблари асосида ривожлантириш баробарида ушбу жараёнда юқори сифатли,  безарар дори воситаларини яратиш ва ишлаб чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Хусусан,  фармацевтика фанлари йўналишидаги олимларнинг илмий тадқиқотлари самарадорлигини ошириш ҳамда даволашда қўлланиладиган синтетик ва табиий дори воситаларини яратиш ишлари ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда.  

Тадбирда таъкидланганидек,  ўтган йилда мазкур фан йўналишида 5 талабгор фан доктори,  13 талабгор фармацевтика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаларида тасдиқланди.  Шу ўринда таъкидлаш ўринлики,  ушбу рақамлар йил сайин ўсиб бормоқда.  

Ҳимоя қилинган диссертация тадқиқотлари асосида қатор илмий натижаларга эришилди.  Жумладан,  маҳаллий доривор ўсимликлардан тайёрланган қон босимини меъёрлаштирувчи,  жигар,  артериал гипертензия,  аллергия касалликларини даволовчи дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқилди.  Табиий хомашёлар – мўмиё ва прополис асосида суртма ва гель дори шаклларининг илмий асосланган таркибини танлаш ва уларни олиш технологияси яратилди.  

Шунингдек,  кимёвий синтез усули билан координацион бирикмалар асосида ошқозон ярасини даволашда қўлланиладиган дори воситалари технологияси ишлаб чиқилди.  Мамлакатимизда илк бор инфузион эритмаларнинг сифат меъёрлари ишлаб чиқилиб,  улар таркибидаги аминокислоталарни аниқлашнинг замонавий усуллари амалиётга киритилди.  

– Фармацевтика соҳасидаги олим ва изланувчилар аҳоли саломатлиги учун юқори самарали,  зарарсиз дори воситаларини яратиш ва ишлаб чиқариш борасида изчил фаолият юритмоқда,  – деди Олий аттестация комиссияси ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Мамадалиев.  – Келгусида ҳам замонавий йўналишларда биотехнология,  микробиология ҳамда кимёвий синтез йўллари билан олинадиган ва маҳаллий ўсимликлар хомашёсидан тайёрланадиган дори воситалари салмоғини кенгайтириш,  мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга муносиб ҳисса қўшиш йўлида фаол илмий изланишлар олиб боради.  

Гулноза БОБОЕВА,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дориларни яратишда уларнинг зарарсизлиги муҳим