Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дори воситалари нархлари пасайтирилди: истеъмолчилар ва дорихоналар учун муҳим эслатма

Хабарингиз бор, мамлакатимизда 2026 йил 1 мартдан бошлаб 2 000 га яқин рецепт билан бериладиган дори воситалари учун чакана нархлар пасайтирилди. Бундан кўзланган мақсад дори воситалари бозоридаги барқарорликни таъминлаш, истеъмолчиларни қиммат дори воситаларидан ҳимоя қилиш ва дорихоналарда очиқ ва адолатли савдони рағбатлантиришдир.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан дори воситаларини харид қилишда pharm.gov.uz портали ҳамда “PharmUz” мобил иловаси орқали референт (чекланган) нархларни текширган ҳолда харид қилиш тавсия қилинмоқда. Агар дори воситалари белгиланган нархдан юқорида сотилаётган бўлса, “PharmUz” мобил иловасининг “Шикоятлар” бўлими орқали мурожаат қилиш мумкин.

Бу мурожаатлар нафақат истеъмолчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишда, балки дори воситалари нархларини сунъий равишда ошириб сотаётган корхоналарни аниқлаш ва уларнинг фаолиятини қонунчилик асосида тартибга солишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, дорихоналар учун ҳам дори воситалари савдосини амалга оширишда белгиланган референт нархларга риоя қилиш мажбурий эканлиги қатъий эслатиб ўтилмоқда. Агар дори воситаларининг юқори нархларда сотилаётгани аниқланса, дорихона лицензия талаб ва шартларини бузган деб топилиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ лицензияси бекор қилиниши мумкин.

Истеъмолчилар ва дорихоналар учун ушбу чора-тадбирлар дори воситалари бозорида шаффофликни таъминлаш, барқарор нарх сиёсати ва аҳоли учун дори воситаларига осон кириш имконини кучайтиришга хизмат қилади.

Моҳигул Қосимова,

ЎзА