Андижон вилояти Пахтаобод тумани марказий маданият ва истироҳат боғида халқимиз орасида машҳур бўлган, марҳум Мадаминжон дорбоз таваллудининг 120 йиллигига бағишланган дорбозлар кўрик- фестивали бўлиб ўтди.

Турли ёзма манбаларда келтирилишича, халқимизнинг номоддий маданий мероси дурдоналаридан бири ҳисобланган, ЮНЕСКО рўйхатига киритилган дорбозлик санъати тарихи қарийб 2,5 минг йилга бориб тақалади. Дорбозлик санъати ҳақида сўз кетганида, ушбу санъатнинг ривожида Фарғона водийси, хусусан, Андижон дорбозлик мактабининг роли алоҳида ўрин тутади. Дорбозлик санъати анъаналарини давом эттириш ва  ривожлантиришда Асака дорбозлар сулоласининг атоқли вакили Тошкентбой Эгамбердиев, пахтаободлик Мадаминжон  дорбоз, марҳаматлик Юнусали Ғозиев сингари ўнлаб дорбозлар сулолаларининг муносиб ҳиссаси бор.    

Пахтаобод тумани ҳокимлиги, Андижон вилояти маданият ва туризм бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Андижон вилоят кенгаши ҳамкорлигида Мадаминжон дорбоз хотирасига бағишлаб ўтказилган дорбозлар кўрик- фестивалида нафақат Андижон вилояти, балки қўшни Фарғона, Наманган вилоятлари, шунингдек, Қирғизистон Республикасидан келган 20 дан ортиқ дорбозлар жамоаси иштирок этди.    

[gallery-13570]

Фестивалнинг очилишига бағишланган тадбирда сўз олган Пахтабод тумани ҳокими Азизбек Латифжонов, “Мадаминжон дорбоз” дорбозлик халқ жамоаси раҳбари, “Соғлом авлод” ордени соҳиби Ўктамжон Юсупов ва бошқалар томонидан мамлакатимизда халқимизнинг номоддий миллий мероси  – дорбозлик санъати, унинг ўзига хос анъаналарини ривожлантириш, аҳоли ўртасида тарғиб этиш, халқаро нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.  

Фестиваль давомида дорбозлар жамоалари томонидан намойиш этилган ранг-баранг ва қизиқарли томошалар фестиваль иштирокчилари ҳамда меҳмонларида унутилмас таассуротлар қолдирди.    

Кўрик- фестиваль якунига кўра, ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

–  Дорбозлар иштирокида ўтадиган ҳар қандай тадбир халқимизга кўтаринки кайфият улашади,– дейди Наманган вилояти "Норин халқ жамоаси" дорбозлар гуруҳи раҳбари Комилжон Жўраев. – Машҳур Мадаминжон дорбоз хотирасига бағишлаб ўтказилган ушбу кўрик- фестиваль ҳам юртдошларимиз қалбига кўтаринкилик улашиш билан бирга, дорбозлик санъатини ривожлантиришга хизмат қилади. Айниқса, фестивалда жамоамизнинг ғолиблар қаторидан жой олганлиги бизга янада катта куч ва шижоат бағишлади.    

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дорбозлик – халқимизнинг ўлмас санъати