Доннарумма «Милан»га шарт қўймоқда
«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма клубдан янги шартнома тузишни талаб қилмоқда, деб ёзади Corriere della Sera.
«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма клубдан янги шартнома тузишни талаб қилмоқда, деб ёзади Corriere della Sera.
Маълум бўлишича, 21 ёшли футболчи «қизил-қоралар» билан тузилган амалдаги шартномасида белгиланган маошдан норози. Дарвозабон клубдан йиллик 10 миллион еврони ташкил этувчи маош кўзда тутилган шартнома талаб қилмоқда.
Футболчининг агенти Мино Райола эса ўз мижозига Лондондан жиддий чақирувлар бўлаётгани ҳақида жамоа раҳбариятини огоҳлантирган.
Эслатиб ўтамиз, Доннарумманинг «Милан» билан амалдаги битими 2021 йилнинг июнига қадар имзоланган. Ҳозирча унга «Челси»дан жиддий таклифлар бор.