Уруғлик экинларни тупроққа экиб баҳолаш, уруғликларни махсус участкаларда экиш ва келгусида уларнинг генетик (нав) сифатини текшириш орқали уруғликларнинг муайян турга, навга мансублиги ҳамда нав жиҳатдан софлиги белгиланади. “Уруғчилик тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига асосан, уруғлик экинларни тупроққа экиб баҳолаш “Ўзагроинспекция” томонидан ўтказилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси матбуот хизматининг маълум қилишича, нав назорати илмий-тадқиқот институтлари, уруғлик етиштирувчи хўжаликлар ва хорижда етиштирилиб, (импорт қилинган) республика ҳудудида экиш учун тавсия этилган, Давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалик экинлари ва истиқболли бошоқли дон экинлари навларининг дориланиб тайёрланган уруғлик тўдаларидан танлаб олиниб, нав намуналарини экиб ўрганиш йўли билан амалга оширилмоқда.  

“Ўзагроинспекция” ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш марказининг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган дала тажриба майдонида бошоқли дон экинларининг навдорлигини баҳолаш юзасидан семинар ташкил этилди. Қайд этилишича, марказда бундай синовлар республикада давлат эҳтиёжи учун етиштириладиган бошоқли дон уруғлари нав намуналарининг генетик (нав) сифати (навдорлиги)ни баҳолаш бўйича доимий синовлар ўтказилиб борилади.  

Навларнинг генетик сифати кўрсаткичларини аниқлаш малакали мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти ва Ҳукуматнинг тегишли қарор талаблари асосида олиб борилади. Ҳозирги кунда марказнинг 5 гектарлик дала тажриба майдонида “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги дон корхоналари, элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда илмий-тадқиқот институтларида экиш учун тайёрланган уруғлик буғдойларнинг 270 та нав намунаси экилиб парвариш қилинмоқда.  

Бундай нав синовларини ўтказишдан асосий мақсад республикада давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган уруғликларнинг генетик сифатини таъминлаш, нав аралашмалари юқори бўлган майдонлардан уруғлик дон олинишининг олдини олиш, навдорликнинг бузилиб кетиши, яъни нав аралашишининг олдини олиш, дон сифатини яхшилаб бориш ҳамда уруғлик дон етиштирувчи субъектларга навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган уруғликлар етказиб беришдан иборатдир.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дон уруғларининг сифати қай тарзда синовдан ўтказилади?