Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-Park) ва Нидерландиянинг “DOMiNO Ventures” венчур фонди ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида “DOMiNO Ventures” тадқиқот олиб бориш ва Ўзбекистоннинг инновацион экотизимига ўз ҳиссасини қўшишни режалаштирмоқда. 

Фонд вакиллари Ўзбекистоннинг жадал ривожланиб бораётган технология соҳаси катта имкониятлар тақдим этаётгани, бу эса унинг инвестиция киритиш учун жозибадор бозорга айланаётганини таъкидлади. 2024 йилда Фонд Ўзбекистонда бешта технологик стартапга сармоя киритиш ниятида. Уларнинг халқаро бозорларга чиқиши қўллаб-қуввватланади, бу эса ўз навбатида, уларга глобал инновацион майдонда ўз ўрнини мустаҳкамлаш имконини беради. Шу билан бирга, стартап лойиҳаларни ривожлантириш бўйича турли дастурлар ташкил этилади. 

“DOMiNO Ventures” 50 дан ортиқ глобал ҳамда маҳаллий ҳамкорларга эга бўлиб, ўз фаолиятини саккиз мамлакатда амалга оширади. Фондни кенгайтириш стратегияси асосида унинг жамоаси турли тадбирларда, жумладан, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон ва Ўзбекистондаги лойиҳаларда фаол иштирок этмоқда. Сўнгги икки чорак давомида “DOMiNO Ventures” фонди 1000 та стартапни таҳлил қилди ва кўриб чиқди. Бу унинг истиқболли тадбиркорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга бўлган интилишидан далолат беради. 

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“DOMiNO Ventures” Ўзбекистоннинг бешта стартапига сармоя киритади