Қурбонлик вожиб бўлган юртдошларимиз имкон қадар қўй сотиб олиб, қурбонлик қилиши мумкин.

Абдулатиф ТУРСУНОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мутахассиси:

– Ҳозир юртимизда карантин давом этаётгани ва айни ҳайит кунларида транспорт ҳаракати чеклангани сабабли қурбонлик қилишда баъзи қийинчиликлар бўлиши табиий.

Бугунги эпидемиологик талаблар қатъий белгиланган бир пайтда вазиятдан келиб чиқиб, гўштни тарқатиш айнан ҳайит кунларида бўлиши шарт эмас.

Қурбонлик вожиб бўлган юртдошларимиз имкон қадар қўй сотиб олиб, қурбонлик қилиши мумкин. Бунинг иложи бўлмаса, қўй топа оладиган бирор кишини топиб, уни сотиб олиш ва қурбонлик қилишга вакил қилади. Чунки Қурбонлик қилишда ўзидан бошқасини вакил ва ўринбосар қилиш жоиздир.

Агар бир киши бошқа одамни қурбонликка вакил қилса, жониворни сотиб олиш ва сўйиш вақтида вакил қурбонликни ният қилиши кифоядир. Сотиб олишда нархи келишилса бўлди. Телефон ёки бошқа восита орқали бирор кишини «менинг номимдан қурбонлик қилгин» деб вакил қилса, вакилнинг қурбонлиги унинг номидан ўтади.

Ҳанафий мазҳабига кўра бой (нисоб миқдорига эга) кишиларнинг қурбонлик қилиши вожибдир. Бунинг устига қурбонлик ибодати қон оқизишга боғланган бўлиб, қийматни садақа қилиш билан адо бўлмайди.

Бу ҳақда аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейди: «Бир киши қурбонлик кунларида қўйнинг ўзини ёки қийматини садақа қилса, қурбонлик ўрнига ўтмайди. Чунки қурбонликнинг вожиблиги қон оқизишга боғлиқдир. Асл қоида шуки, агар вожиблик айни бир ишга боғлиқ бўлса, унинг ўрнига бошқаси ўтмайди...» («Бадоэъус саноэъ» китоби).

Қурбонлик қилиши вожиб бўлган киши қурбонлик кунларида жонлиқ сўя олмасаю, қурбонлик кунлари ўтиб кетса қазоси учун ўртача қўйнинг қийматини садақа қилиши вожиб бўлади. Аммо фақир киши қурбонлик учун жонлиқ сотиб олиб, уни қурбонлик кунларида сўёлмаган бўлса, қазоси учун жонлиқни тирик ҳолида садақа қилади.

Қурбонлик гўштини тақсимлаш ва тарқатишга келсак, ушбу амал шариатимизда мустаҳаб (бажарса савоб, аксинча бўлса гуноҳ бўлмайди) амал ҳисобланади. Бугунги эпидемиологик талаблар қатъий белгиланган бир пайтда вазиятдан келиб чиқиб, гўштни тарқатиш айнан ҳайит кунларида бўлиши шарт эмас. Балки, кейинчалик ҳам тарқатилиши мумкин. Вакил орқали узоқроқ жойда қурбонлик қилдирганлар, хоҳласалар ўша жойда тарқатишлари ҳам жоиз.

Айтиш жоизки, қурбонлик қилинадиган ҳайвонларнинг ёши ҳам жуда муҳим. Қўй ва эчкининг бир ёшлиси, молнинг икки ёшлиси, туянинг эса беш ёшлиси қурбонликка лойиқ ҳисобланади. Фақиҳлар наздида, қўйларнинг олти ойлиги ҳам қурбонликка лойиқ.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: карантин шароитида қурбонлик қандай амалга оширилади?