Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга бағишланган ўқув тренинги ташкил этилди.

Тадбирда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг туман ва шаҳарлардаги мутахассислари иштирок этди. Гендер зўравонлик, оилавий низо ва шафқатсиз муносабат ҳолатларини аниқлаш, бундай вазиятларда тўғри ёндашув кўрсатиш, инклюзив мулоқот олиб бориш, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш каби йўналишлар бўйича батафсил маълумот берилди.

– Бундай ўқув машғулотларини мунтазам ўтказиш мутахассисларнинг нафақат салоҳиятини оширади, балки инсон тақдирига бўлган масъулиятини ҳам кучайтиради, – деди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сирдарё вилояти бош мутахассиси Муножот Шарипова.

Тренингда БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси мураббийси, психолог Зуҳра Мусаева ҳам маъруза қилди. Унинг таъкидлашича, ногиронлиги бўлган аёллар бир вақтнинг ўзида икки карра дискриминацияга дуч келади. Шу сабабли мутахассислар уларни тинглаш, тушуниш ва қўллаб-қувватлаш кўникмаларига эга бўлиши жуда муҳим.

Тренинг интерактив шаклда ташкил этилди. Машғулотлар “Мураббийлар учун амалий қўлланма” асосида олиб борилди. Ҳар бир сессияда топшириқлар, мулоқот усуллари ва муҳокамалар ташкил этилди.

Мазкур тренинг ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ҳимоя қилиш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ва идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим амалий қадам сифатида эътироф этилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Долзарб мавзуга бағишланди