Қиш мавсуми бошланиб, совуқ кунлар бошланди. Барчамиз бирдек уйимизни иситиш, қалин кийиниб юришга ҳаракат қиламиз. Шу кунларда ижтимоий тармоқларда энг оғриқли масала сифатида мактаб синфхоналарининг совуқлиги, бу эса ўқувчиларнинг сифатли таълим олишига салбий таъсир кўрсатаётгани хусусида бўлмоқда.

Хусусан, яқинда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида кузатилаётган муаммо ва камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилишда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Ойбек маҳалласидаги 58-сонли мактаб ва унинг филиалларига 20 тонна яроқсиз кўмир етказиб берилганлиги сабаб мактаб ота-оналар томонидан олиб келинадиган ўтинда, “буржуйка” печкаларда иситиб келинаётганлигини танқид қилди.

Ҳақиқатдан ҳам вилоятдаги умумтаълим мактабларида “буржуйка” печлардан фойдаланиб келинаётгани рост, аммо ота-оналар томонидан синфхоналарни иситиш учун ўтин олиб келинаётгани бизни қизиқтириб қўйди. Шу боис фотомухбир билан ушбу ҳолатни ўрганиш учун Деҳқонободнинг олис Ойбек маҳалласига бордик. 

Ушбу қишлоққа Қамаши туманининг Қизилтепа, Лангар қишлоқлари орқали ўтиб борилар экан. Масъулларнинг таъкидлашича, ушбу қишлоқ туман марказидан қарийб 200 километр масофа узоқликда жойлашган.  Уйдум-чуқур тоғ йўлида тахминан 50 километр масофани босиб ўтдик. Рости, йўл машаққати анчагина толиқтирди.

Ниҳоят ҳудуддаги Повонсой қишлоғида жойлашган 58-мактабга етиб бордик. Дастлаб синфхоналардаги шароитлар билан танишдик. Ҳақиқатдан  ҳам синфхоналари совуқ. “Буржуйка” печлардан фойдаланилмоқда. Эрталаб енгил-елпи ёқилган печ кўп ўтмай совиб қолган. Энг ёмони синфхоналарнинг кўпчилиги пол қилинмаган. Ўқувчилар зах бетонда таълим олмоқда. Мактаб масъулларининг айтишича, мактаб биноси 2008 йилда қурилган ва ўша йилда ётқизилган пол қопламалари эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолгач, ўтган йили олиб ташланган. Янгиси учун эса катта маблағ талаб қилинади. 

Мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ҳамдам Мирзаевнинг таъкидлашича, тумандан берилган 22 тонна кўмир элаб олинганда тахминан 5 тоннага яқин яроқли кўмир чиққан. Қолгани яроқсиз.  

[gallery-9764]

Хўш, ушбу миқдордаги кўмир мактаб ва иккита филиал учун етарлими?  

– Мактабимизга 22 тонна кўмир етказиб берилган, – дейди директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ҳамдам Мирзаев. – Аммо ушбу кўмир мувофиқлик сертификатига тўғри келмаяпти. Элаб олганимизда чиқим кўпроқ чиқди. Бу тўғрисида уларнинг ўзига ҳам хабар қилганмиз. Келиб кўришган. Қиш мавсумида бир кеча кундузда меъёр бўйича 36-37 кило кўмир ишлатиш керак. Шуни ҳисобга олсак, омбордаги кўмир етмаслиги аниқ. 

Шундан сўнг мактабдан 3,5 километр узоқликдаги Дўконхона қишлоғида  жойлашган мактаб филиалига бордик. Дўконхона қишлоғи охирги қишлоқ бўлиб қорли тоғ ва қалин ўрмон бошланади. Ушбу филиалда асосан 4-синфгача бўлган бошланғич синфлар таҳсил олади. Сабаби оғир йўл шароитида Полвонсойдаги мактабга қатнаш қийин. Шу боис бу ерда филиал қурилиб, 4 та синф ташкил қилинган, 60 нафарга яқин ўқувчи таълим олади.  

Вазир танқиди сабабми, борганимизда филиалда туман халқ таълими бўлимининг махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати муҳандислари мактаб қозонхонасини таъмирлаётган экан. Бугунги кунга қадар фаолият юритмаган қозонхона энди ишлаб кетармикан?  

– Бу қозонхоналарнинг ишламаслигига об-ҳавонинг кескин совуқлиги сабаб бўлган, – дейди туман ХТБ махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати муҳандиси Шуҳрат Жумаев. – Чунки бу ҳудудда қиш мавсумида кун жуда совиб кетади. Қозонхоналар нормада ёқилмагач қувурлардаги сув музлаши оқибатида ёрилиб кетади. Ҳозир ҳам қувурларнинг ёрилган жойларини ямадик, аммо музлаб қолса яна бузилади.  

Муҳандиснинг гапларидан кўринадики, қозонхоналарнинг доимий ишлашига кафолат йўқ. Яна “буржуйка” печларга эҳтиёж сезилади. Филиалларга ҳам асосий мактаб омборхонасидан кўмир олиб келинади.  

Демак, филиалларда ҳам “буржуйка” печлардан фойдаланилганда кўмир ёқилғиси мавсум якунигача етмаслиги аниқ. Шунда ота-оналарнинг синфхоналарни иситиш учун ўтин олиб келаётгани ростми? 

– Йўқ ҳеч қачон ота-оналарга ўтин олиб келиш ҳақида кўрсатма бермаганмиз, – дейди мактаб директори Исмоил Юсупов. – Ҳозирча кўмир захирамиз бор. Яна қўшимча кўмир етказиб бериш бўйича туман масъулларига айтганмиз, яқинда келади. Бундан ташқари, қишлоқларимиз ўрмон хўжалигига ёндош жойлашгани сабаб, улар билан ҳам шартнома асосида қуриган шох-шаббалар олинади. Ёқилғида муаммо бўлмайди.  

Ҳудудда журналистик суриштирув қилаётганимизни эшитган туман халқ таълими бўлими мудири ҳам етиб келди. Муаммо юзасидан мудирдан ҳам изоҳ сўрадик.  

– Тасарруфимизда 103 та умумий ўрта таълим мактаблари фаолият олиб боради, – дейди туман халқ таълими бўлими мудири Бахтиёр Юсупов. – Жумладан 58-умумий ўрта таълим мактаби Ойбек МФЙдаги Повонсой қишлоғида жойлашган.  Мактабнинг қуввати 320 ўринли. Ҳозир у ерда 417 нафар ўқувчи таҳсил олади. Мактабнинг иккита филиали бор. Биттаси Дўконхона, иккинчиси Тол филиали. Тол филиалида 46 нафар, Дўконхона филиалида 56 нафар ўқувчи таълим олади. Дўконхона филиалидаги иситиш тизимидаги муаммо эксплуатация хизмати ходимлари томонидан бартараф этилди. Сифатсиз кўмир масаласига келадиган бўлсак, 58-мактабга режа бўйича 22 тонна кўмир етказиб берилган. Саралаб олиш жараёнида анча миқдордаги кўмир кукунга чиққан. Мактабларимиз эҳтиёжидан келиб чиқиб, 176 тонна кўмирга буюртма берганмиз. Туман ҳокими ва вилоят халқ таълими бошқармаси билан бу масалаларни гаплашиб олганмиз. Шундан 58-мактабга ҳам қўшимча кўмир берилади. Бундан ташқари, ўрмон хўжалиги билан ҳам келишган ҳолда қуриган арча ўтинларидан ҳам қисман жамғариш йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда мактабнинг Полвонсой қишлоғидаги асосий биносининг ҳақиқатда таъмирталаб жойлари кўп, 2022-2026 йилги 5 йиллик дастурда киритганмиз. Унга кўра, 2023 йилда қўшимча бино қуриш ва капитал таъмирлаш ишлари режага киритилган. Келгуси йилда бу мактаб капитал таъмирдан чиқарилиб, қўшимча бинолар қўшилгандан кейин муаммолар тўлиқ ҳал бўлади.

Туман ва мактаб масъуллари вазиятни юмшатишган интилса ҳам аслида 58-мактаб ва унинг филиалларида ҳам аҳвол ачинарли. Нафақат иситиш тизимида балки ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун шароитлар етарли эмас. Буни ўқувчилар билан суҳбат жараёнида ҳам англадик. Қимтинибгина бир бизга, бир мактаб раҳбариятига қараб “мактабимизда ҳаммаси яхши” деяётган ўқувчилар ҳам, бугунги тинч-осойишта, барча соҳаларга катта эътибор қаратилаётган даврда кенг, ёруғ ва иссиқ, замонавий хоналарда сифатли таълим олишга ҳақли.  

Ўйлаймизки, масъуллар ушбу муаммоларга алоҳида эътибор қаратиб етарли шароитлар яратилади. Зеро, бугун сифатли таълим олган ўқувчи, эртага келажагимиз бунёдкорига айланади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Долзарб мавзу: Қишлоқ мактабига берилган 22 тонна кўмирдан 17 тоннаси яроқсиз чиқди