“Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва ФВБ ходимлари томонидан “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди.
Давра суҳбатлари давомида чўмилишда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ва бошқа жараёнлар хусусида профилактик тушунчалар берилди.

Шунингдек, "Қутқарувчи болалар" спорт мусобақалари ташкил этилиб, ушбу мусобақаларда болажонлар бир нечта спорт турлари бўйича ўзаро беллашди. Шунингдек, болажонларга махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари билан бевосита танишиш имконияти яратилди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА