Ҳуқуқий муносабат

“Сотилган товар қайтариб олинмайди”. Супермаркетлар ёки кийим-кечак ва пойабзал дўконларида айнан шундай огоҳлантирувчи ёзувларни учратиш мумкин. Бу қонунийми? Бундай вазиятда истеъмолчи қаерга мурожаат қилиши керак? Сотувчи қанча муддатда пулни қайтариши лозим? 

Бу саволларга Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси раҳбари Отабек Нарзиев жавоб берди. 

– Истеъмолчилар шуни ёдда тутишлари керакки, нафақат зарур сифатга эга бўлмаган товарлар, балки сифатли товарлар ҳам қайтарилиши ва алмаштирилиши мумкин. Айрим ҳолатларда ва маълум мажбурий шартларга амал қилинганда, истеъмолчи сифатли маҳсулотни ҳам қайтариб бериши ёки алмаштириши мумкин. Табиийки, сотувчиларнинг аксарияти харидорларнинг бундай ҳуқуқларини амалга оширишга монелик қиладилар. 

Хусусан, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан 10 кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга, бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли. 

Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, қадоғи билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва ушбу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар бўлса, истеъмолчининг товарни алмаштириш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим. 

Агар тарафларнинг келишувида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, истеъмолчи томонидан тўланган пул суммасини унга қайтариш товар учун ҳақ тўлаш қандай шаклда амалга оширилган бўлса, худди шундай шаклда амалга оширилади. 

Товарни қайтариб олишни ёки алмаштиришни рад этса, истеъмолчи фуқаролик ишлари бўйича судга ёки Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига мурожаат қилиши мумкин. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дўкондан харид қилган товарингиз ёқмаса, уни қайтаришингиз мумкинми? 