Сўнгги вақтларда мамлакатимизда ўткир респиратор касалликларга чалинган болаларда “Док-1 Макс” дори воситасини ичиш оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилганлиги кенг жамоатчиликни жиддий хавотирга солди. Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компаниясига тегишли мазкур дори воситаcи республикамизга “Quramax Medical” МЧЖ томонидан импорт қилиниб, савдога чиқарилган. Шу йилнинг 30 декабридан бошлаб, ҳинд компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситалари савдоси вақтинча тўхтатилди.

Хўш, Наманган вилоятида мазкур дори воситаларини истеъмол қилган беморларда бирор ножўя таъсири, оғир асоратлари кузатилмадими? Айни шу ҳақида Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулходи Иминов ЎзА мухбирига шундай деди:

– Таъкидлаш жоизки, юртимизда охирги ўн кунликда юз берган нохуш вазиятга “Док-1 Макс” препаратини уй шароитида болаларга шифокор рецептисиз, ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилгани сабаб бўлди. Хайриятки, бугунги кунга қадар Наманган вилоятида ушбу сиропдан фойдаланиш оқибатида беморларда оғир ҳолатлар қайд этилмади. Бу борада юзага келиши мумкин бўлган салбий воқеаларнинг олдини олиш мақсадида вилоятдаги барча тиббиёт муассасалари томонидан тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Куни кеча бўлиб ўтган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳайъат мажлисида ҳам бу муҳим масала атрофлича муҳокама қилинди.

Биринчи навбатда, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида болалар реаниматологи, таксиколог ва нефролог врач-мутахассислардан иборат тезкор штаб гуруҳи тузилиб, шай ҳолга келтирилди. Мазкур шифо масканида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган дори воситаларидан шикоят қилиб мурожаат этган фуқароларга зарурий тиббий ёрдам ва тавсиялар берилмоқда.

Вилоят, шаҳар ва туман тиббиёт муассасалари, яъни Республика ихтисослаштирилган марказлари филиалларидан тортиб қишлоқ ҳудудларидаги оилавий шифокорлик поликлиникаларида аҳолининг хабардорлик даражасини ва ҳушёрлигини ошириш мақсадида “Шифокор тавсиясисиз дори истеъмол қилманг!”, “Шифокор рецептисиз дори харид қилманг!” каби мазмундаги тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вилоят бўлими, вилоят монополияга қарши курашиш бошқармаси мутахассислари томонидан вилоят ҳудудида жойлашган дорихоналарда савдоси тақиқланган, Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва юртимизда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг харидига чек қўйиш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Дарвоқе, Наманган шаҳрининг қоқ марказида, Навоий ва Нодира кўчаларига туташ - "Ўзстандарт" биноси устида "Marion Biotech" компаниясига тегишли, савдоси тақиқланган “Цинепар” дориларини харид қилишга қаратилган реклама баннери ҳанузгача олиб ташланмаган эди. Ушбу ҳолат шаҳар ҳокимлиги ҳамда вилоят монополия бошқармаси томонидан бартараф қилиниб, кўпчиликнинг эътиборини тортадиган реклама баннери олиб ташланди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Док-1 Макс” сиропи: Наманганда айни вазият қандай?