Доҳада мерганларимиз муваффақиятга эришди
Қатарнинг Доҳа шаҳрида стенддан ўқ отиш спорт тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятга эришди.
17 та давлатдан 196 нафар спортчи иштирок этган қитъа чемпионатида миллий терма жамоамиз аъзолари 3 та медални қўлга киритди.
Муросасиз баҳслар сарҳисобига кўра, трап йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги яккалик баҳсларда терма жамоамиз аъзоси Охунжон Абдуқодиров олтин, қизлар ўртасида Ярослава Эштаева кумуш, ёшлар ўртасидаги умумжамоа баҳсларида Охунжон Абдуқодиров, Азамат Қаюмов ва Шоҳрух Садировдан иборат спортчиларимиз 3-ўринга эга чиқди.
Т.Рўзиев,
ЎзА