Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида атоқли шоир Расул Ҳамзатов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб “Менинг қалбим тоғларда” деб номланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Хотира тадбирида мазкур кутубхона директори Умида Тешабоева, адабиётшунос олимлар Қозоқбой Йўлдошев, Адҳамбек Алимбеков ва бошқалар шоир, публицист ва таржимон Расул Ҳамзатов ижоди хусусида батафсил сўз юритди. 

Жумладан, Расул Ҳамзатов шеърларида миллий руҳ, миллий ўзликни англаш, Ватан туйғуси, инсониятнинг келажак олдидаги улуғвор вазифаси хусусида баралла куйланади.    

Маълумотларга кўра, Расул  Ҳамзатов Доғистоннинг Хунзах туманидаги Цада овулида халқ шоири Ҳамзат Цадаса оиласида дунёга келди. У бир неча йил ўқитувчилик қилди. Кейинчалик 1945—1950 йилларда Москвада М.Горкий номидаги Адабиёт институтида таҳсил олди.  

Расул Ҳамзатовнинг ижоди 1937 йилдан, лирик шеърлар ёзишдан бошланди. У шу вақтга қадар китобхонларга «Ҳароратли ишқ ва куйдирувчи ғазаб» (1943), «Менинг Ватаним» (1950), «Бизнинг тоғлар» (1947), «Доғистон баҳори» (1955), «Туғилган йилим» (1950), «Қалбим тоғларда» (1959) сингари ўнлаб шеърий тўпламларини, шунингдек, «Тоғ қизи» (1958) ва «Отам билан суҳбат» (1953) достонларини тақдим этди.    

Бу шеър ва достонларнинг мавзулари ранг-баранглиги билан аҳамиятлидир. Уларда шоир Ватанга бўлган муҳаббатни, Доғистон халқларининг қайноқ ва қувноқ ҳаётини зўр кўтаринки руҳ билан тараннум этди.

Хотира тадбирида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист ва моҳир таржимон Янгибой Қўчқоров “Доғистон донишманди” деб номланган китоби хусусида батафсил маълумот берди.

Тадбирда Расул Ҳамзатовнинг шеърлари ўзбек, рус, инглиз тилларида янгради.    

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Доғистоннинг қалби тоғларда қолган донишманди