Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти Бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўшни Тожикистондан мамлакатимиз орқали Қозоғистон Республикасига олиб ўтилаётган кўп миқдордаги гиёҳванд модда ушлаб қолинди.

Аниқланишича, “Сойиб” исмли Тожикистон фуқароси гиёҳванд моддани контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб киради ва Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган Шуҳрат Асқаралиев хонадонига олиб боради.

Ушбу ажал оғусини мамлакатимиз орқали транзит сифатида ўтказиш ишларининг ташкилотчиси бўлган Қозоғистон Республикаси фуқароси, Туркистон вилоятида истиқомат қилувчи Элёр Жўраев Шуҳрат Асқаралиев хонадонига келиб, гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олади.

Тезкор ходимлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Элёр Жўраев оғуни Сирдарё вилоятига олиб бориб, айланма йўллар орқали Қозоғистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган пайтида қўлга олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, Э.Жўраевдан ашёвий далил сифатида олинган гиёҳванд модда “героин” бўлиб, жами оғирлиги 20 кг 32 гр.ни ташкил этди.

Мутахассислар фикрича, бугунги кунда 20 кг “героин” моддасининг нархи 300 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағни ташкил қилади. Агарда у истеъмолга чиқариб юборилганида минглаб инсонларнинг умрига зомин бўлиши мумкин эди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ДХХ транзит орқали юртимиздан олиб ўтилаётган 300 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағни ташкил этувчи гиёҳванд моддаларни мусодара қилди