ДХХ контрабандага қарши тадбир ўтказди
Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қозоғистон Республикасидан мамлакатимизга катта миқдордаги психотроп таблеткалари ва “Гербалайф” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган, озиқ-овқат учун мўлжалланган биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний олиб кирган шахслар ушланди.

Аниқланишича, фуқаролар 1977 й.т. туғилган Жангилди Мапитов, 1982 й.т. Сейтжан Сабирбаев, 1985 й.т. Умиджон Муҳаммедов ва 1981 й.т. Зиёвуддин Раззоқовлар Қозоғистон Республикасида яшовчи “Сакон” исмли шахс билан ўзаро келишиб, контрабанда билан шуғулланишган.
Тезкор тадбир давомида қонунбузарлардан жами 961 миллион сўмлик 2000 дона “Соннат” психотроп таблеткалари ва 25 турдаги “Гербалайф” биологик фаол қўшимчалар ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, ушбу шахслар онкологик касалликларни даволаш учун мўлжалланган, лекин истеъмолга яроқсиз бўлган кўп миқдордаги дори воситаларини ҳам олиб киришган.
Улар ушбу маҳсулотларни Тошкент шаҳрида сотишни режалаштиришган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Навоий вилояти бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246-моддасига (контрабанда) мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.