ДХХ ходимлари хайрли акцияга қўшилди
Бугун жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган COVID-19 пандемиясига қарши мамлакатимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Бугун жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган COVID-19 пандемиясига қарши мамлакатимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Хусусан, республикамиз аҳолисини ушбу хавфдан ҳимоя қилиш, уни иқтисодиёт тармоқларига бўладиган салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.
Шунингдек, дунёда жиддий эпидемиологик вазият юзага келиши асносида хорижий давлатларда қолаётган Ўзбекистон фуқаролари босқичма-босқич ватанимизга олиб келиниб, уларга зарур тиббий хизматлар кўрсатилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, айни мураккаб вазиятда халқимизга хос бўлган баҳамжиҳатлик ва саховатпешалик коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига келиб тушаётган беминнат маблағларда янада яққолроқ намоён бўлмоқда.
Ўз навбатида, мазкур хайрли ишга Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам ҳиссаларини қўшиб, ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини ушбу фондга беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.
Бу каби акциялар бугунги кунда халқимизни янада жипслаштириб, ўзаро ҳамжиҳатлигини кучайтиради.
Ишонамизки, турли синовларни мардоновор енгган халқимиз ушбу хавфни ҳам қисқа фурсатда беталофат бартараф этади.