Мамлакатимизда давом этаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловда овоз бериш жараёнларида спортчилар ҳам фаол иштирок этмоқда. Ватан келажагига дахлдорлик ҳисси билан яшаётганлар орасида Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатларининг ғолиблари, совриндорлари ҳам борлиги эътиборлидир.

Бугун пойтахтимизнинг Яккасарой тумани, “Дамариқ” МФЙда жойлашган 547-сайлов участкасида дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Диёра Келдиёрова ҳам овоз бериш жараёнида қатнашди.

– Янги Ўзбекистоннинг янги келажагини бунёд этиш, унинг тараққиётини таъминлашда сайланажак депутатларнинг ўрни беқиёс. Шу жиҳатдан ўзим танлаган муносиб номзодларга овоз бердим, – дейди Диёра Келдиёрова.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Диёра Келдиёрова: “Муносибларга овоз бердим”