Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-тури доирасида “Навбаҳор” – “Сўғдиёна”, “Машъал” – “Динамо” жамоалари ўзаро рақобатлашди.

Намангандаги “Марказий” стадионда ўтган “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” баҳсининг 8-дақиқасида мезбонлар вакили Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Зоир Жўрабоев ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, Наманган жамоаси 28 очкога эга чиқди. Жиззах клуби эса очколар сонини 17 тага етказиб олди.

Жорий йилги мавсумни анча муваффақиятли ўтказаётган “Динамо” клуби бу турда “Машъал” меҳмони бўлди ва 3:2 ҳисобида муҳим ғалабани қўлга киритди. Мазкур ўйиндан сўнг Вадим Абрамов шогирдлари очколар сонини 33 тага етказиб олди. "Машъал" муваффақиятсизлик эвазига 15 очко билан қолди.

Бугун, 7 август куни “Қўқон-1912” – “Нефтчи” ва “Насаф” – “Андижон” баҳсига гувоҳ бўламиз.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Динамо” сафардан 3 очко билан қайтди