Каноэда эшкак эшиш бўйича “Токио–2020” Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова чорак финал баҳсини ўтказишди.

200 метр масофага кечган беллашувда дастлаб Нилуфар Зокирова стартга чиқди. Вакиламиз ўз гуруҳида 48.995 сония натижа билан олтинчи бўлиб маррага етиб келди. Иккинчи гуруҳда Дилноза Раҳматова 46.645 сония кўрсатди. 

Афсуски, бу натижа иккинчи ўринни қўлга киритган россиялик спортчидан 0.008 сония пастроқ натижа бўлди ва Раҳматова ҳам ярим финалга йўл ололмади. Регламентга кўра, чорак финалда ўз гуруҳларидан энг яхши натижа қайд этган икки нафардан спортчи кейинги даврада иштирок этади.  

Энди ҳамюртларимиз жуфтлик баҳсларида қатнашадилар. Уларга бўлажак стартда омад тилаб қоламиз, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дилноза ва Нилуфар ярим финал учун стартга чиқишди