Мустақиллик ҳақида гап кетганида, яқин тарихий давр мобайнида Ватанимиз, халқимиз бошига тушган қора кунлар кўз ўнгимизда гавдаланаверади. Сабаби истибдоднинг қонли излари барчамизни ҳушёрликка чорлайди. Бизни истиқлолнинг, осойишта, тинч, озод, обод ва фаровон кунларнинг, ҳаётнинг қадрига янада кўпроқ етишга ундайди.

31 август куни мамлакатимизда “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” этиб белгиланган. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, ҳурриятимиз, эзгу ва покиза орзу-ниятларимиз Ватан мустақиллиги йўлида умри хазон бўлган тараққийпарвар жадид боболаримизнинг мақсад-муддаолари, уларнинг орзулари, ҳаётини бағишлаган улуғвор ғоялар билан бевосита боғлиқдир. Кейинги йилларда мамлакатимизда жадид боболаримиз тарихи, уларнинг фаолиятини ўрганиш борасида кўплаб эзгу ташаббуслар илгари сурилди. Бу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг олимлар жамоаси кўплаб залворли илмий тадқиқотлар устида тинимсиз изланишлар олиб бораётгани диққатга сазовордир. Изланишлар ва натижалар кўп, айни пайтда ҳали ўрганилиши керак бўлган мавзулар ундан-да бисёр. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директорининг ўринбосари, тарих фанлари доктори, атоқли олима, заҳматкаш тадқиқотчи, ватанпарварликда кўпчиликка ибрат ҳамюртимиз, “Дўстлик” ордени соҳибаси Дилноза Жамолова билан суҳбатимиз шу мавзуда бўлди.

– Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида жадид боболаримизнинг ҳаёт йўли, фаолиятини ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу тадқиқот натижалари жамиятимиз маънавий ҳаётида қандай аҳамият касб этмоқда? Бу изланишларнинг натижалари фақат олимлар, тадқиқотчилар давраси, кутубхоналар, илмий-тадқиқот институтлари деворлари ортида қолиб кетмаяптими?

– Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан бугунги кунда жадидчилик миллий сиёсий ҳаракати тарихи бўйича кенг тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Уларнинг таълим, матбуотчилик, театр соҳасидаги, кутубхоначилик фаолияти, хайрия жамиятлари тузишдаги ташаббуслари, давлатчиликка оид қарашлари алоҳида тадқиқот мавзулари сифатида чуқур таҳлил қилинмоқда. Тарих институтида 2022 – 2025 йилларда ўзбек тарих фанида илк бор Жадидчилик миллий ҳаракати тарихи тизимли равишда ўрганилмоқда.

Жумладан, ўтган қисқа даврда 4 та асар (монография), 1 та ҳужжатлар тўплами, 1 та рисола, 110 та илмий ва илмий оммабоп мақола эълон қилинди, 45 та телекўрсатув, 43 та радиоэшиттириш, ижтимоий тармоқларда 60 та чиқиш амалга оширилди. 7 та умуммиллий илмий йиғин ўтказилди.

250 дан ортиқ жадид ҳаёти, фаолияти ва мероси, ўрганилишига оид барча маълумотларни ўз очига оладиган Jadidlar.uz электрон платформаси яратилди.Шунингдек Жадидчилик миллий ҳаракати тарихи доирасида 1 та докторлик, 1 та PhD диссертацияси ёқланди, 1 та докторлик, 2 та PhD диссертацияси устида иш олиб борилмоқда. Ўйлайманки, электрон платформанинг яратилиши ва жадидшунос олимларимизнинг ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида мунтазам чиқишлари халқимизга жадидчилик миллий сиёсий ҳаракати тарихини ўрганишлари, жадид намояндаларини танишларида асқотмоқда.  

–  Маълумки, миллий матбуотимизнинг тарихи бевосита жадид боболаримизнинг ҳаёти, ижоди, уларнинг фаолияти билан узвий боғлиқ. Наинки ўз даврида эркпарварлиги учун ёпилиб кетган нашрлар, балки бугун ҳам ўқувчиларга маълум бўлган “Тараққий”, “Хуршид”, “Шуҳрат”, “Бухоройи шариф”, “Турон”, “Самарқанд”, “Садойи Туркистон”, “Садойи Фарғона” газеталари, “Ойина”, “Маориф ва ўқитувчи” журналлари каби нашрларнинг муҳаррирларининг тақдирида машъум тузумнинг қонли излари бор. Бу борада институтда қандай тадқиқотлар олиб борилмоқда?

–  Ҳозирда институтимиз докторантлари ва мустақил тадқиқотчиларига ҳамда вилоятларда тадқиқот олиб бораётган шогирдлармизга “Бухоройи шариф”, “Турон”, “Самарқанд”, “Садойи Туркистон”, “Садойи Фарғона” газеталари, “Ойина”, “Маориф ва ўқитғучи” журналларини алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида берганмиз. Улар газета ва журналларнинг ташаббускорлари, муҳаррирлари, мақолалар муаллифлари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар тайёрламоқдалар.  

Шу ўринда таъкидлашим керакки, “Тараққий”, “Хуршид”, “Шуҳрат” газеталарининг асосчилари Мунавварқори Абдурашидхонов ҳамда Абдулла Авлоний, “Бухоройи шариф” ва  “Турон” газеталарини ташкил қилишда бош-қош бўлган, нашр ишларига ҳомийлик қилган Абдуқодир Муҳиддинов, “Самарқанд” газетаси ва “Ойина” журналининг ташаббускори ва муҳаррири Маҳмудхўжа Беҳбудий, “Садойи Туркистон” газетасининг асосчиси Убайдулла Хўжаев, “Садойи Фарғона” газетасининг ташаббускори ва муҳаррири Обиджон Маҳмудовлар совет ҳокимияти томонидан амалга оширилган қатағонларнинг қурбони бўлганлар. Уларнинг “энг катта гуноҳи” – Туркистон халқини бирлаштириш,  Ватан озодлиги ва ҳуррият учун курашга чорловчи мақолаларни чоп этиб борганлари бўлиб ҳисобланади.  

–  Дилноза Мўйдиновна, бугун ҳам шўролар даврида таълим, тиббиёт бепуллигини рўкач қилиб, истибдод даврини оқлайдиганлар афсуски,  баъзан топилиб қолади. Ваҳоланки, бундай “инъом-имкониятлар”нинг товонини халқимиз аждодлар қони, четга ташиб кетилган беҳисоб қимматли ресурслар, моддий бойликлар, пахта яккаҳокимлиги, миллий ўзликдан йироқлашиш, айниқса талаба, ўқувчиларнинг қишнинг қора кунларига қадар таълим олмай пахта далаларида қолиб кетган умри билан тўлади. Шундай экан, шўро даврининг қайси ғоялари жадидларнинг эзгу ғоялари, мақсад-муддаоларидан ўзлаштириб олинган, деб ҳисоблайсиз?

– Бирор бир мустамлакачи, босқинчи ҳукумат эгаллаб олган ҳудудига нисбатан эзгу ғоялар, мақсадларни қўлламайди. Албатта, большевиклар ҳам бундан мустасно эмас. Уларнинг бош мақсади мустамлака ҳудуддан ер усти ва ости бойликларини ташиб кетиш, аҳолисидан арзон ёки текин ишчи кучи сифатида фойдаланиш, доимий равишда қўрқув ва қулликда сақлашдан иборат бўлган.  

Совет ҳокимиятининг текин таълими ишчилар синфини тайёрлашга, бепул тиббиёти қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳасида деярли маошсиз ишлаётган ходимларнинг соғлигини тиклашга хизмат қилган, десам хато бўлмайди. Улар зўравонлик билан ўзбек халқининг ҳаққини тортиб олган, бойликларини ташиб кетган, жамиятнинг энг зиёли қатламларини қирғин қилган. Мажбурий меҳнат тартибини жорий қилиб, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолини дала ишларига, тозалаш ишларига жалб қилган.

Шундай экан, мустақиллигимизни кўз қорачиғимиздек асрашимиз, арабқул, мўғулқул, ўрусқул бўлмай, миллатимиз ва Ватанимиз равнақи учун биргаликда ҳаракат қилишимиз шарт.

—  Самимий  суҳбат учун ташаккур!

ЎзА мухбири Назокат Усмонова суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дилноза Жамолова: “Миллатимиз ва Ватанимиз равнақи учун биргаликда ҳаракат қилишимиз шарт!”