8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг бир гуруҳ фаол ва илғор хотин-қизларини Ватанимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирлади.

Давлатимиз раҳбарининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директорининг ўринбосари, таниқли тарихчи олима Дилноза Жамолова “Дўстлик” орденига сазовор бўлди. 

ЎзА мухбири атоқли олимага бир неча саволлар билан мурожаат қилди.   

– Тарихдек мураккаб фан, катта билим ва мантиқий тафаккур, сабр талаб этадиган соҳани танлашингизга нима сабаб бўлган?

– Тарих фанига қизиқишимда мактабдаги тарих фани ўқитувчим Бахтиёр Эргашевнинг алоҳида ўрни бор. Мавзуларни содда тилда, аниқ ва мазмунли қилиб тушунтириб берардилар. Аммо юқори синфга ўтганимда иқтисодчи бўлишни мақсад қилдим-да, дарсдан сўнг Когон шаҳридаги “Нурли келажак” хусусий тайёрлов мактабига математика, она тили ва инглиз тили курсларига қатнай бошладим. Бу мактабда устозим Бахтиёр Эргашев ҳам дарс берар эдилар. Кечагидек эсимда, мени математика дарсидан олиб чиқиб, “Дилноза, сен тарихчи бўлишинг керак”, дедилар.

Устозимни ранжитмай деб, тарих фанидан қўшимча дарсларни ўрганиб, 2000 йил Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни топширдим. 9-ўрин билан тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилиндим. Аммо яна бир йил тайёрланиб, давлат гранти асосида ўқишга киришни ният қилдим-да, ҳужжатларни олиб, Бухорога қайтдим. Ота-онам “ўқитамиз”, десалар ҳам унамадим. 2001 йил Бухоро давлат университетига 2-ўрин билан давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндим. 2001 – 2005 йиллари бакалавриат, 2005 – 2007 йиллари магистратурада таҳсил олиб, ўқишни тамомладим. Магистратурага ўқишга кирганимда, раҳматли устозим, тарих фанлари доктори, профессор Фарҳод Қосимов “Дилноза, магистратурага кириш бу – илмий-тадқиқот қилиш демакдир, ўқишни тугатгач, номзодлик, докторлик диссертацияларини ёзиш керак. Мен сизга бўлажак фан доктори бўлиб, илмлар чўққисини эгалланг, дейман”, деган эдилар. Устозлар узоқни кўра олар эканлар, 2005 йил айтилган бу сўзлар ижобат бўлди. Мен тадқиқотларим натижасида 2019 йил тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, 2023 йили тарих фанлари доктори илмий даражасини олдим.

– Илмий тадқиқотларингиз, уларнинг аҳамияти ҳақида гапириб берсангиз.

–Илмий тадқиқотимнинг асосий мавзуси Туркистондаги жадидчилик миллий ҳаракати тарихини ўрганишга бағишланган. Ҳаракатнинг вужудга келиши, жадидларнинг сиёсий, ижтимоий, маърифий, маданий ва илмий фаолияти, хорижий алоқалари, жадидчиликда хотин-қизларнинг тутган ўрни бўйича тадқиқотлар илмий ишимнинг асосий йўналишлари ҳисобланади. Ушбу ўта муҳим тарихий босқични бир ёқлама, нохолис ва юзаки ёритишга қаратилган ёндашувларга қарши ўлароқ жадидчилик илмий йўналишига янгича ва ҳаққоний қарашларни олиб кирдим.

Жадидчилик миллий ҳаракати тарихини бир бутун ва ўзига хосликлари билан асослаб беришга ҳаракат қилдим. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан жадидчилик ҳаракати тарихини ўрганиш бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Чунки жадид боболаримиз Учинчи Ренессанс бунёдкорлари бўлган эдилар. Туркий халқлар бирлигига эришиш, миллий давлатчиликни қайта тиклаш йўлида жонбозлик кўрсатган эдилар. Аммо босқинчи ҳукумат уларни руҳан ва жисмонан йўқ қилишга киришди ва “бунинг уддасидан чиқди”.

Илмий тадқиқотларим юзасидан “Бухоро амирлигида жадидлар ва қадимчилар фаолияти (ХIХ аср охири – ХХ аср бошлари)” (2021), “Туркистон ва Шарқ мамлакатлари тараққийпарварларининг ўзаро алоқалари (ХIХ аср охири – ХХ асрнинг биринчи ярми)” (2023) асарларини ёздим. “Жадидлар сўзи – миллатнинг кўзи” ҳамда “Туркистон мухторияти миллий матбуотда” китобларини нашрга тайёрладим.

– Кейинги йилларда жадидчилик ҳаракати бўйича фаол изланишлар бугунги шиддатли, ўзгаришлар ўта тезкорлик билан кечаётган замон одамлари учун қандай аҳамиятга эга?

– Жадидлар бугун орамизда юргандек гўё. Уларнинг мақолалари ва рисолаларини ўқир экансиз, 100 йил олдин эмас, бугун ёзилгандек таассурот уйғотади. Туркистон жамиятининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий турмушини таҳлил қилган жадидлар муаммоларни кўра олди ва улардан чиқиш йўлларини излади. Улар миллий озодлик курашининг ғоявий асосчилари бўлдилар. Озодлик, ҳуррият, эркинликнинг инсон учун нақадар муҳим эканини илмий асосладилар. Бугунги таҳликали дунёда жадид боболаримизнинг ҳар бир ўгити бизга асқотади. Уларнинг илмий ва маънавий меросини қайта-қайта нашр қилиш, халқимизга етказиш керак.

– Жадидчилик ҳаракатида маърифатпарвар хотин-қизларнинг ўрни қандайлиги ҳақида билмоқчи эдик.

–  Буюк Турон давлатчилиги ғояси учун курашган жадид боболаримиз Амир Темур давридаги каби ўзбек давлатини тиклаш орзусида бўлганлар. Соҳибқирон ва темурийлар даври тарихини мукаммал ўрганганлар. Ўша даврда аёлларга бўлган эътибор ҳамда уларнинг тарих олдидаги хизматларини ўқиб, ўзлари ҳам хотин-қизларнинг жамиятда нуфузини кўтариш, уларнинг таълим олиши, жамиятда аёлларга нисбатан қараш ва муносабатларни ўзгартириш масаласида ҳам илғор фикрларни айтиб, бу қарашларнинг амалга ошишига сабабчи бўлганлар.

Жадидчилик миллий ҳаракатининг йирик намояндалари Маҳмудхўжа Беҳбудий, Ҳожи Муин, Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Тавалло, Чўлпон, Убайдулла Хўжа, Ҳамза, Сўфизода, Зуҳриддин Фатҳиддинзода, Рауф Музаффарзода ва бошқалар вақтли матбуот саҳифаларида ўзбек хотин-қизлари маънавий, ижтимоий, сиёсий ҳаётини, кундалик турмушини, уларнинг илм-фанга, ҳунарга бўлган муносабатларини ёритиб берувчи туркум мақолалар ва асарлар ёзганлар.

Жадидлар ўз маблағлари ҳисобидан ташкил этган янгича мактабларда қизларни ҳам ўқита бошлаганлар. Улардан бири Абдулқодир Шакурий мактаби бўлиб, қизлар учун ҳам синфлар ташкил этилган. Бундай мактаблар Туркистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам очила бошлаган. Тошкентдаги Эшонхўжа Хонхўжаев, Собиржон Раҳимовнинг мактабларида ўғил болалар қатори қизлар ҳам ўқиганлар. Қўқон шаҳрининг Ғалчасой маҳалласида Муҳаммаджон Холиқий 1913 йилда қизлар мактабини ташкил қилган. Абдулла Авлоний мактабида ҳам қизлар ўғил болалар билан ёнма-ён ўтириб, таҳсил олганлар.

Туркистон жадидлари аёлларнинг билим олишлари ва жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида ўзларига муносиб иш билан шуғулланишлари учун имкониятлар яратишни ўз оилаларидан бошлайдилар. Жумладан, самарқандлик мактабчи Абдуқодир Шакурий қизлар учун ташкил этган  янгича мактабда хотини Розияхоним муаллимлик қилган бўлса, Абдурауф Фитрат хонадонидаги адабий ва маърифий муҳит синглиси Маҳбуба Абдураҳим қизининг шоира бўлиб етишишини таъминлаган. Қўқонлик жадид Муҳаммаджон Холиқийнинг синглиси Солияхон Абдухолиқ қизи эса акасининг мактабида муаллималик қилган.

Жадидларнинг хотин-қизларни илмли қилиш учун олиб борган ҳаракатлари тез орада ўз натижасини кўрсата бошлайди. Қўқон, Тошкент, Самарқанддаги ислоҳотпарвар аёллар жамиятдаги муаммоларни очиқ айтиб, ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ёқлаб чиққанлар, тараққийпарварлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаганлар, қизлар учун янги усул мактабларини ташкил қилиш ишларида фаол иштирок этганлар. Дастлаб “Таржимон”нинг иловаси “Илм нисвон” газетасида аёлларнинг илм олишларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари учун имкониятлар бериш ҳақида фикр мулоҳазаларини баён қилган бўлсалар, кейинчалик миллий матбуот саҳифаларида ўз орзу-мақсадларини ифода этганлар. Миллатимиз ойдинлари бўлмиш Тожияхоним, Ножияхоним, Розияхоним, Нозимахоним, Лайлихоним, Подшохоним, Раънохоним каби жадид аёллар янги усул мактабларида қизларга таълим бериш билан бирга, аёлларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш учун кенг тарғибот олиб борганлар.

Тараққийпарварлар иқтидорли қизларни хорижда ўқитиш учун ҳам бош қотира бошлаганлар ҳамда бунинг уддасидан чиққанлар. 20-юз йилликнинг 20-йилларида Хайринисо Мажидова, Марям Султонмуродова, Матлуба Муҳаммедова ва бошқалар Германия ҳамда Россия таълим муассасаларида ўқиш имкониятига эга бўлганлар.

Туркистон минтақасида совет ҳукумати мустаҳкамланиб олгач, хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни “замонавийлашти-риш”, жамиятда эркаклар билан тенг фаолият юритишини таъминлаш (кейинчалик улар меҳнатидан кенг фойдаланиш) масаласига жиддий эътибор қаратди. Ушбу жараённи тезлаштириш учун Ўрта Осиё партия қўмитаси 1926 йил сентябрда аёлларни мажбурий равишда “озодликка чиқариш”, яъни паранжидан халос этишга қарор қилган. 1927 йил баҳорида “Ҳужум” ҳаракати амалга оширилиб, Туркистон хотин-қизлари паранжини ташлаганлар.

Ўзининг айёрона сиёсати орқали миллатнинг энг фаол аёлларини аниқлаб олган мустамлакачи ҳукумат 1930 йиллардан бошлаб, уларни жисмонан йўқ қилишга киришган. Бу ҳолат 1937 – 1938 йилларда авж олган. Хорижда таҳсил олиб келган Хайринисо Мажидова, Матлуба Муҳаммедова, Марям Султонмуродова каби аёллар аксилинқилобчи ва миллатчи сифатида, чет эл жосуслари сифатида қамоққа олинган. Уларнинг кўпчилиги отиб ўлдирилган, Россиянинг узоқ ҳудудларига сургун қилинган. Шунингдек, юзлаб аёллар “халқ душмани”нинг онаси, қизи, турмуш ўртоғи, синглиси бўлгани учун азоб-уқубатларга гирифтор қилинган. Уларнинг кўплари сиёсий ҳаётдан бехабар, болалар тарбияси билан шуғулланиб юрган аёллар бўлиб, айримларигина турмуш ўртоқларига маслакдош ва ёрдамчи эдилар. 1937 йилдан бошлаб, қамоққа олинган аёллар 1939 йилнинг биринчи ярмига қадар қамоқда сақланган. Турмуш ўртоқларининг “аксилинқилобий миллатчилик фаолияти”ни НКВДдан яшириб келганликда, уларнинг “халқ душмани” сифатидаги фаолиятига шерик бўлганликда айбланганлар. Қаттол ҳукуматнинг аёлларга ҳам бешафқат муносабатини англаб етган жадидларнинг катта қисми хотинларидан “қонуний ажрашган”и ҳам уларни қатағон машинасидан омон сақлаб қололмаган.

Инсон қадрини улуғлаш, ҳар бир фуқаро, айниқса, хотин-қизлар имкониятларини юзага чиқариш учун барча шароитлар яратиб берилаётган бугунги кунда биз ўтмишдаги ютуқларимиз қатори аждодларимиз бошидан ўтган оғир паллаларни ҳам эсда тутишимиз лозим, деб ўйлайман. Яъни, бу кунларга осонликча етиб келингани йўқ. 

– Самимий суҳбат учун ташаккур!

ЎзА мухбири Назокат Усмонова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дилноза Жамолова: Бу кунларга осонликча етиб келингани йўқ!